Линклар

Шошилинч хабар
25 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:54

Трамп: Россия Сурия ва Украинадаги фаолиятини ўзгартирса, санкцияларни бекор қилиш ҳақида ўйлаб кўрган бўлардим


АҚШ президенти Дональд Трамп.
АҚШ президенти Дональд Трамп.

АҚШ президенти Дональд Трамп Reuters агентлигига берган интервьюсида Россияга қарши санкцияларни бекор қилиш ниятида эмаслигини, аммо Россия Сурия ва Украинадаги сиёсатини АҚШ хоҳлаган тарафга ўзгартирса, бу ҳақда ўйлаб кўришини айтди.

- Агар улар биз учун яхши бўладиган бирор нима қилишса, ўйлаб кўрган бўлардим. Аммо бусиз - йўқ, - деди президент.

Бунинг ортидан Трамп Россия билан санкциялар бўйича келишувга эришиш мумкин бўлган бошқа масалалар ҳам борлигини айтиб ўтди:

- Бир-биримиз учун кўп нарса қилсак бўлади. Сурияни олинг. Украинани олинг. Бошқа масалалар ҳам кўп.

Трамп Владимир Путин билан ўтган ойда Ҳельсинкида ўтказган саммитида Россия президенти ундан санкцияларни бекор қилишни сўрамаганини айтди.

Аммо АҚШ президенти Путин билан алоҳида ўтказилган учрашувда санкциялар, Германияга табиий газ элтиб беришни кўзловчи “Норд Стрим-2” лойиҳаси ҳамда Қрим ва Шарқий Украина масалаларини тилга олганини айтди.

- Албатта, Қримни тилга олдим. Украина ҳақида ҳар сафар сўзлаганимда Қримни ҳам айтиб ўтаман. Путин билан яхши мунозара қилдик. Ҳар икки тараф учун жуда яхши мунозара бўлди, деб ўйлайман. Германияга борувчи газ линиясини ҳам айтиб ўтдим, - деди президент.

XS
SM
MD
LG