Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:52

Telegram асосчиси Дуров ширкатнинг янги махфийлик сиёсати ҳақида айтиб берди


Telegram мессенжерининг махфийликни таъминлашга доир янги сиёсати фойдаланувчиларга оид маълумотларни Россия разведкаси қўлига тушишига имкон бермайди.

Бу ҳақда мессенжер асосчиси Павел Дуров баёнот берди.

28 август куни Озодлик билан суҳбатлашган Дуровнинг айтишича, янги сиёсат мессенжер экстремистлар томонидан озроқ қўлланилишига олиб келади.

Кейинги ойларда Россия хавфсизлик агентликлари ширкатни шифрланган “калитларни“ топширишга ундаб, унга босим ўтказиб келади. Бу талаблар Россия, Эрон ва Ўзбекистонда ва авторитар ҳукуматга эга бошқа давлатларда кенг тақалган мессенжер фойдаланувчилари хавотирларига сабаб бўлмоқда.

28 август куни ширкат янги махфийлик сиёсатини эълон қилган эди. Янги қоидаларга кўра, эндиликда террорчиликда айбланаётган фойдаланувчиларнинг айрим маълумотлари ҳукумат идораларига тақдим этилиши мумкин бўлади. Хусусан, мессенжернинг террорчиликда айбланаётган фойдаланувчисига тегишли бўлган IP-манзил ва телефон рақами махсус хизматларга тақдим этилиши мумкин. Аммо бунинг учун тегишли суд қарори бўлмоғи лозим.

Озодлик билан суҳбатда Дуров янги қоидалар Европа Иттифоқининг Маълумотларни муҳофаза қилиш умумий низоми (General Data Protection Regulation) туфайли киритилганини таъкидлади. Жорий йилда кучга кирган ушбу қонун Интернет ширкатлари фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларни тўплаши ва фойдаланишига муайян чекловларни қўяди.

XS
SM
MD
LG