Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:22

The Telegraph: Скрипални заҳарлаганликда гумонланаётганлар Женевада ҳам бўлишган


Британияда Сергей Скрипал ва унинг қизи Юлияни заҳарлаганликда гумонланаётган ва Россия жосуслик хизмати ходимлари деб кўрилаётган Александр Петров ва Руслан Бошировлар бир неча марта Женевада бўлишган.

Бу ҳақда The Telegraph газетаси Британия ҳукуматидаги манбасига асосланиб хабар берди.

Нашрга кўра, Петров ва Боширов Женевага бири биридан алоҳида камида олти марта сафар қилишган.

2017 йил ноябр ойидан 2018 йил феврал ойигача бўлган даврда улар Женевага икки томонга тўққиз марта билет брон қилишган.

Лондон Россияда футбол чемпионати пайти британияликлар ҳаётини хавф остига қўймаслик учун Петров ва Бошировлар ҳақидаги маълумотни ошкор қилмай тургани айтилмоқда.

The Telegraph нашрига кўра, Петров ва Бошировлар Женевадан ташқари Париж, Амстердамга ҳам сафар қилишган ва асосан "Аэрофлот" ширкати учоқларидан фойдаланишган.

Улар виза олаётганларида ўзларини ишбилармонлар деб тақдим этишган.

Чоршанба куни парламент олдида чиқиш қилган Британия бош вазири Тереза Мей икки гумонланувчи Британияга кириш учун ишлатган рус паспортларидаги исмлар Александр Петров ва Руслан Боширов бўлганини билдирди.

Бош вазир таъкидича, бу оддий амалиёт эмас, балки Россия давлатининг юқори идоралари томонидан бошқарилган амалиёт бўлган.

Россиялик собиқ жосус 66 яшар Сергей Скрипаль ва унинг 33 яшар қизи Юлия 4 мартда новичок билан заҳарланганди.

XS
SM
MD
LG