Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:02

Путин: Скрипалларга ҳужум қилишда айбланаётганлар кимлиги бизга маълум


Британия прокуратурасига кўра, Солсбери шаҳрида Скрипалларга “Новичок” гази билан россиялик Александр Петров (чапда) ва Руслан Бошировлар ҳужум қилган.
Британия прокуратурасига кўра, Солсбери шаҳрида Скрипалларга “Новичок” гази билан россиялик Александр Петров (чапда) ва Руслан Бошировлар ҳужум қилган.

Россия президенти Владимир Путин Россия Разведка бош бошқармасининг (ГРУ) собиқ агенти Сергей Скрипаль ва унинг қизига суиқасдни амалга оширганликда Британия ҳукумати айблаётган шахслар кимлиги Россия расмийларига маълум эканлигини билдирди. Президент, шунингдек, гумонланувчилар оддий фуқаролар эканлигини таъкидлади.

12 сентябь куни Владивосток шаҳрида бўлиб ўтган иқтисодий форумда Путин:

- Табиийки, улар ким эканлигини кўриб чиқдик ва уларнинг шахси бизга маълум. Уларни топдик. Ишонаверинг, бу ерда ҳеч қандай ўзгачалик ёки жиноят йўқ, - деди.

Президент гумонланувчилар матбуотга ўз версияларини сўзлаб беришлари мумкинлигини қўшимча қилди.

Ўтган ҳафтада Британия прокуратураси Солсбери шаҳрида Скрипалларга “Новичок” гази билан россиялик Александр Петров ва Руслан Бошировлар ҳужум қилганини билдирган эди. Британия расмийларига кўра, асл исмлари бошқа бўлиши мумкинлиги тахмин қилинаётган бу икки шахс ГРУ офицерларидир.

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Лондон ушбу хулосага келишига етарли асос борлигини ва Солсберидаги бўлган тажовуз “ГРУдан юқорироқ даражада тасдиқланган бўлиши мумкинлиги”ни айтган.

XS
SM
MD
LG