Бухоролик Улуғбек Камолов Шофиркон туман ҳокимлигини суд қарорини бажармаётганликда айблади. Улуғбекнинг OzodMikrofonга мурожаат қилиб айтишича, икки ой аввал суд ҳокимликни унга тегишли дўконни ноқонуний бузганликда айбдор деб топган ва ҳокимлик зиммасига Улуғбек Камоловга товон пули тўлашни юклаган. Бироқ “икки ойдирки, ҳокимлик суд қарорини беписанд қолдириб келмоқда”, дейди Улуғбек Камолов.