Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:41

Янгийўлда нафақахўрлардан пахта учун ушлаб қолинган пуллар эгаларига қайтарилди


Тошкент вилоятида 2018 йилги пахта терими мавсуми учун нафақахўрлардан пул ушлаб қолинган.

Тошкент вилояти прокуратураси нафақахўрлардан тушган бу ҳақдаги шикоятни ўрганиб чиқди ва ва суриштирувлар натижасида ушбу пуллар эгаларига қайтарилди.

Янгийўл шаҳар, “Янгибоғ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва масъул котиби томонидан пахта терими учун нафақа олувчи фуқаролардан пул маблағлари йиғилгани аниқланган.

Аввалги йиллардаги пахта мавсумида ҳам нафақахўр ва бозор сотувчиларидан термичиларга деб пул йиғилиши холатлари ҳақида Озодлик хабар берган.

Лекин, бу холатни прокуратура текшириб, пуллар эгаларига қайтариб берилиши Ўзбекистонда илк бор кузатилмоқда.

XS
SM
MD
LG