Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:42

Ғофур Раҳимов Халқаро олимпия қўмитасининг истеъфога чиқиш талабини рад этди


AIBA президенти Ғофур Раҳимов 8 йиллик танаффусдан сўнг биринчи марта 27 июлда Ўзбекистонга келди.
AIBA президенти Ғофур Раҳимов 8 йиллик танаффусдан сўнг биринчи марта 27 июлда Ўзбекистонга келди.

Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) президенти вазифасини бажарувчи Ғофур Раҳимов ташкилот раҳбари сифатида амалда қолиши бокснинг Олимпиада ўйинлари дастуридан чиқарилишига сабаб бўлиши тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди.

Ғофур Раҳимов Халқаро олимпия қўмитасининг истеъфога чиқиш талабини рад этди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:59 0:00

AIBA расмий сайтида 17 сентябрь куни Ғофур Раҳимов номидан эълон қилинган мурожаатда бу хабарлар Халқаро олимпия қўмитасининг босими сифатида шарҳланади. Ғофур Раҳимов AIBA аъзоларини “бундай фитналарга эътибор бермаслик”ка чақирди.

16 сентябрда Inside the games порталида Халқаро олимпия қўмитасининг этика ва талабларга риоя қилиш масалалари бўйича директори Пакеретт Жирар Запеллининг Ғофур Раҳимовга мурожаати эълон қилинган эди. Мурожаатда Запелли Ғофур Раҳимовни AIBA президенти лавозимидан истеъфо беришга ва ўз номзодини бир неча ойдан сўнг ўтадиган сайловда ташкилот президентлигига кўрсатмасликка чақирган.

Запеллининг ёзишича, Ғофур Раҳимов истеъфо бермаса, Токиода 2020 йилда ўтадиган Олимпиадада бокс ўйинлар дастуридан чиқарилиши мумкин.

АҚШ Молия вазирлиги Ғафур Раҳимовни уюшган халқаро жиноий гуруҳ етакчиларига қарши жорий қилган санкциялари рўйхатига киритган эди. Раҳимовнинг AIBA президентлигидан истеъфо беришга чақириқлар мана шу санкция маҳсулидир.

Раҳимов AIBA расмий сайтида эълон қилинган мурожаатда:” AIBAнинг бўлажак сайловдаги принциплари ўта аниқдир: сайлов комиссияси талабларига тўғри келадиган расмий номзодлар рўйхати конгрессга бир ой қолганида-3 октябрда эълон қилинади. Мен AIBAнинг барча аъзоларини, ташкилотимизга мансуб бўлганларни қоидаларимизни ҳурмат қилишга ва белгиланган кунни кутиб туришга, раҳбар лавозимларга номзодлар кўрсатилишини шарҳламай туришга чақираман”, деб таъкидлади.

Ғофур Раҳимов ўз мурожаатида AIBA аъзолари “электрон мактублар, янгликлар ва спорт сайтларида тарқатилаётган турли миш-мишлар таъсирига тушиб қолмаслигига” умид билдирди.

AIBA президентлигига сайлов 3 ноябрь куни ташкилотнинг Москвада ўтадиган конгресси доирасида бўлиб ўтади.

Халқаро Олимпия қўмитаси боксни 2020 йилги Олимпиада дастурида қолдириш ёки тақиқлаш масаласини ноябрь ойида муҳокама қилиши кутилмоқда. Айни пайтда Халқаро олимпия қўмитаси AIBAга нисбатан терговни давом эттирмоқда. Тергов февраль ойида бошланган эди.

Халқаро олимпия қўмитаси AIBAнинг бошқарув, молиявий ҳаражатлар ва антидопинг бўйича ҳисоботини қониқарсиз, деб топиб, Жанубий Кореянинг Пхенчхан шаҳрида ўтган конгрессида тергов ўтказиш тўғрисида қарор чиқарган.

AIBA президенти Ву Чжинг Гуо 2017 йилнинг ноябрь ойида истеъфо берган эди. Унинг ўринга Ғофур Раҳимов 2018 йилнинг 27 январь куни вақтинча президент қилиб сайланган.

Раҳимов Ўзбекистонни 2010 йилда тарк этган эди. 2013 йилнинг 6 февралида Ғафур Раҳимовга товламачилик, жиноий фаолиятда олинган даромадларни легаллаштириш ва ҳужжатларни қалбакилаштиришда айбланиб, Ўзбекистон томонидан халқаро қидирувга берилган.

Жорий йилнинг 12 июль куни Озодлик Ғафур Раҳимовга қидирув тўхтатилгани ва унинг Ўзбекистонга қайтишига ҳуқуқий изн берилгани ҳақда хабар қилган. 27 июль куни 67 ёшли Ғофур Раҳимов Тошкентга келгани билдирилган.

XS
SM
MD
LG