Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:45

Ҳукумат тақиқига қарамай мажбурий меҳнатга жалб қилиш давом этмоқда


Пахта-2018: Ҳукумат тақиқига қарамай мажбурий меҳнатга жалб қилиш давом этмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:11 0:00

ХМТ Тошкентда мажбурий меҳнатга қарши тренинг ўтказди

Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) пахта теримида мажбурий меҳнатдан фойдаланишни мониторинг қилиш юзасидан тайёргарлик ишларини бошлади. Бу масаладаги музокаралар ҳукумат, касаба уюшмалари ва фуқаролик жамияти фаоллари билан ўтказилмоқда.

Тошкентдаги Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари альянсининг Озодлик радиосига маълум қилишича, Халқаро меҳнат ташкилоти 17-18 сентябрь кунлари Тошкентда пахта теримида мажбурий меҳнат қўлланилиши юзасидан мониторинг ўтказиш масаласида навбатдаги тренинг ўтказилди.

Унда халқаро экспертлар билан бир қаторда Ўзбекистондаги фуқаролик жамияти фаоллари ва касаба уюшмалари вакиллари иштирок этган.

Ҳукуматни эса мазкур тренингда вазирликлар ва Савдо саноат палатаси вакиллари тамсил этган.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари альянсинингбилдиришича, тренингда барча иштирокчилар Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатдан фойдаланишга Халқаро меҳнат ташкилоти, Европа Иттифоқи, АҚШ, Швейцария, Жаҳон банки, фуқаролик жамияти фаолларининг узоқ йиллардан бери давом этаётган чақириғи ортидан президент Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси туфайли чек қўйила бошлаганини эътироф этганлар.

Тренингда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида мажбурий меҳнатнинг барча кўринишлари тамоман тугатилмагунига қадар мониторинглар ва тадқиқотлар тўхтатилмаслиги таъкидланган.

Меҳнат вазирлиги: Мажбурий меҳнатга жалб қилинганлардан юздан ортиқ шикоят келди

Айни пайтда Меҳнат муносабатлари ва бандлик вазирлиги сўнгги бир ҳафта ичида мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолати бўйича фуқаролардан 110 дан ортиқ шикоят келгани ҳақида билдирмоқда.

Бу шикоятлар Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторларига текшириш учун юборилган. Вазирлик текширув натижалари асосида тегишли чоралар кўришини ваъда қилмоқда.

Меҳнат муносабатлари ва бандлик вазирлигининг расмий билдирувида таъкидланишича, айрим ҳудудларда раҳбарлар ўз ходимларидан пахта теримига ўз ихтиёри билан бориши тўғрисида тилхатларни ёздириб олаётгани аниқланган.

Масалан, бундай ҳолат Наманган шаҳар Ободонлаштириш бошқармасининг Давлатобод бўлимида аниқланган. Бўлим бошлиғи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баробари, яъни 184 300 сўм миқдорида жарима тўлашга тортилган.

Тошкент вилояти Қибрай тумани ДСЭНМ раҳбари Абдусамат Қурбонов эса туманда жойлашган 53 та хусусий ширкатлардан пахтага теримчиларни топиб беришни талаб қилгани ҳам исботланган. У ҳам энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баробари миқдорида жаримага тортилган.

Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи якка тартибдаги тадбиркорларни пахта теришга мажбурлаганлиги аниқланди.

Мажбурий меҳнатга жалб этиш бўйича энг кўп мурожаатлар Тошкент вилоятидан келиб тушган. Бу вилоятдан 22 шикоят қабул қилинган. Фарғоналиклар 19, қорақалпоғистонликлар, андижонликлар ва самарқандилклар 16тадан шикоят ёзишган.

Меҳнат муносабатлари ва бандлик вазирлигининг расмий билдирувида: “Агар мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатига дуч келсангиз, вазирликнинг @mehnathuquqbot телеграм тармоғи ёки +99871 200−06−01 ишонч телефон рақамларига мурожаат қилинг”, -деб билдирилди.

Бош вазир "мажбурий меҳнат бўлмайди" деди, айрим амалдорлар бу гапни тушунмади

5 сентябрь куни пахта йиғим-теримига бағишланган ҳукумат селекторида Бош вазир Абдулла Арипов бу йилги пахта йиғим теримига 18 ёшга тўлмаганлар, мактаб ва бошқа таълим муассасалари ўқувчилари ҳамда тиббиёт ходимларини жалб этиш қатъиян тақиқланганини таъкидлаган.

Айни пайтда¸ маҳаллий матбуот бу йилги пахта теримига 2 миллион теримчи жалб қилиниши ва шу мақсадда мамлакат бўйича жами 26 мингдан ортиқ "кўнгилли отряд" ташкил этилишини билдирди. Бу "кўнгилли" отрядларнинг кимлардан ташкил топиши ҳақида ҳозирча расмий хабар берилмади.

Бироқ тақиққа қарамай, айрим жойларда аҳоли мажбурий меҳнатга жалб этилаётгани тўғрисида Озодликка маълумотлар келиб тушмоқда.

Масалан. 12 сентябрь куни Андижон электр тармоқлари корхонаси ва “Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг Андижон вилоят филиали ходимлари айни кунларда ўз ишхоналарида хизматчиларни 50 фоизига қадар ëтоқлик пахта теримига жўнатиш бошланганини билдирди.

XS
SM
MD
LG