Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:54

Президент фармони билан «Эл-юрт умиди» жамғармаси ташкил этилди


"Эл-юрт умиди"га ўхшаш "Умид" жамғармасини 1997 йили Ислом Каримов ҳам тузган эди.
"Эл-юрт умиди"га ўхшаш "Умид" жамғармасини 1997 йили Ислом Каримов ҳам тузган эди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди.

Бу ҳақда хабар қилган Адлия вазирлигига кўра, фармонга мувофиқ Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш маркази Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармасиэтиб қайта ташкил этилди.

Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

хорижий олимлар, ўқитувчилар, муҳандислар ва бошқа мутахассислар, шу жумладан, ватандошларни таълим, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт ва давлат бошқаруви соҳаларига жалб этиш;

таълим, соғлиқни сақлаш ва иқтисодиёт соҳаларида ишлаётган ватандошлар орасида Ўзбекистоннинг ижобий қиёфасини шакллантириш;

ҳам мамлакатимиз, ҳам хорижий экспертларнинг, шу жумладан, ватандошларимизнинг кадрларни хорижда тайёрлаш ва хорижий мутахассисларни жалб этиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Жамғарма ходимларига директор қарорига асосан лавозим маошларининг 100 фоизигача миқдорида ойлик устама белгиланиши мумкин.

Жамғарманинг молиявий кўмагида хорижда магистратура ва докторантура дастурлари асосида таълим олган, малака оширган, стажировка ўтаган стипендиатлар зиммасига олий таълим муассасаси ёки илмий муассасада, шунингдек, вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотларида ишлаб бериш мажбурияти юклатилади.

Стипендиат узрсиз сабабларга кўра хорижий таълим ва илмий муассасаларнинг талабалари сафидан чиқарилганда, малака ошириш, стажировка ўташ, магистратура ва докторантура дастурлари бўйича таълим тугагандан сўнг Ўзбекистон ҳудудида, шунингдек, олий таълим муассасаси ва илмий муассасада, вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотларида меҳнат фаолиятини давом эттиришдан бош тортганда Жамғарма томонидан стипендиатни ўқитишга сарфланган барча молиявий харажатлар стипендиат томонидан қоплаб берилади.

Президент Каримов томонидан 1997 йили “Умид” жамғармаси ташкил этилган эди.

Бу жамғарма давлат бюджети ҳисобидан истеъдодли ёшларни танлаб¸ уларни хорижий мамлакатлардаги нуфузли ўқув юртларида ўқитишни мақсад қилган эди.

Жамғарма низомига кўра¸ АҚШ, Англия, Франция, Японияга ўқишга юборилган ўзбек талабалари ўз ватанига қайтиб¸ олган билимларини Ўзбекистон равнақи учун сарфлаши лозим эди.

Аммо “Умид” жамғармаси юборган ўзбек талабаларининг аксарияти Ўзбекистонга қайтиб ишлашни истамагани ортидан¸ бу жамғарма 2003 йили расман тугатилган.

XS
SM
MD
LG