Линклар

Шошилинч хабар
19 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:22

Мирзиëевни Нобель мукофотига тавсия қилган депутат $500 пора билан қўлга олинди


Олимжон Тўхтаназаро Facebook тармоғидаги фаол депутатлардан бири бўлган.
Олимжон Тўхтаназаро Facebook тармоғидаги фаол депутатлардан бири бўлган.

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органидан Озодликка юборилган расмий ҳужжатга кўра¸ Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши депутати Олимжон Тўхтаназаров 22 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 15 лар атрофида Чуст туманида аризачи аëлдан 500 АҚШ доллари миқдорида пора олаëтган пайтда қўлга олинган.

Наманган вилоят прокуратураси Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш бўлими терговчиси Охунжонов воқеа юзасидан очилган 237-2-2018-200-сонли жиноят иши бўйича Тўхтаназаровни айбланувчи сифатида ишга жалб қилган, у шу кунда ҳибсда қолмоқда.

Вилоят кенгаши депутати Ўзбекистон Жиноят Кодексиниг 168-моддаси 3 қисми «в» банди (Хизмат мавқеидан фойдаланиб фирибгарлик жинояти содир этиш) ва 28-, 211- моддаси, 1- қисмида (Пора беришга суиқасд қилиш) кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланмоқда.

Воқеага оид расмий тафсилотлар

Наманган вилоят прокуратураси 23 сентябрь куни чиқарган қарорда ëзилишича¸ поплик собиқ мактаб директори М.И. (аризачининг шахси Озодликка маълум¸ аммо тергов жараëни давом этаëтгани боис¸ эълон қилинмаëтир – таҳр.) ўз устидан чиқарилган суд ҳукмидан норози бўлиб депутат Тўхтаназаровга мурожаат қилган. Депутат суд ҳукмини бекор қилиш ва аëлни ишига қайта тиклаб беришни ваъда қилган ва прокуратура ҳужжатида ëзилишича¸ эвазига 500 доллар пора сўраган. Аëл бу тамагирлик ҳақида 20 сентябрь куни ДХХга хабар қилган ва 22 сентябрь куни Тўхтаназаров аëлдан пулни олаëтган пайтда вилоят прокуратураси ва ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган.

22 сентябрь куни ушланган депутат Олимжон Тўхтаназаров эҳтиëт чораси сифатида ҳибсга олинган.

Бу воқеадан ўн кунча вақт ўтганига қарамай¸ Тўхтаназаров аъзоси бўлган Ўзбекистон Либерал-демократик партияси бу воқеа ҳақида на хабар ва на муносабат билдирди.

Норасмий версия – “маҳаллий раҳбарлар ўчи”

Наманганлик депутат билан Facebookдаги мунозаралар пайтида танишганини айтган Ўтюраклар клуби етакчиси Мўътабар Тожибоева¸ Тўхтаназаровнинг қўлга олинишини маҳаллий раҳбарларнинг фаол депутатни “йўқ қилиш уриниши” сифатида талқин этади.

- Бу йигит жиноий кирдикорлари фош қилинаëтган маҳаллий раҳбарларнинг тинчини бузди. Айнан шунинг учун ҳам уни йўқ қилишга қарор қилишган. У ҳукуматнинг эмас¸ маҳаллий раҳбарларнинг тазйиқига учради. У ўз саҳифасида, масалан, Наманган вилоят молия тизимидаги кирдикорлар ҳақида ҳам ëзган. Умуман¸ Наманган вилоятидаги коррупцион жиноятлар ҳақида кўп нарса ëзган¸ депутат сўровлари киритган. Бу ҳақда ўз саҳифасида кимга¸ қайси масала бўйича сўров юборганини ëзиб келган¸ дейди Тўхтаназаров фаолиятини Facebook орқали кузатиб келган ҳуқуқ фаоли.

Сўнгги ëзув

Наманган вилоят кенгаши депутати Олимжон Тўхтаназаровнинг Facebook саҳифасидаги сўнгги пости 15 сентябрь куни эълон қилинган.

Бу постига Поп туманидаги Ғурумсарой қишлоғидаги йўллар суратини илова қилган депутат¸ “Автомобиль йўллари давлат Қўмита раисидан ушбу масала юзасидан асосли тушунтириш бериш”ни сўраган.

“Балки, муаммони негизи ёш тажрибасиз кадрни Поп туманига раҳбар этиб қўйилганидадир. Балки, ўрнига бошқа тажрибалироқ қадрни алмаштириш лозимдир! Энди буни тегишли Қўмита раисининг ҳукмига хавола этсакда, раҳбар келганда ҳам кўп тажрибага эга шу соҳани мутахассиси бўлган одамгина келишини умид қиламиз! Акс холда, ҳозирдан баттар бўлиши аниқ!!!” (имло муаллифники – таҳр.) деб тугатган 15 сентябрь кунги постини наманганлик депутат.

Олимжон Тўхтаназaров ким?

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси, Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши депутати¸ ЎзМТРК таркибидаги каналлардан бирида режиссёр бўлиб ишлаган 50 яшар Олимжон Тўхтаназаров жорий йил май ойида президент Шавкат Мирзиëевга бирваракайига Ўзбекистон қаҳрамони¸ Нобель ва ҳатто Оскар мукофотларини бериш ташаббуси билан ўртага чиққан эди.

Наманганлик депутат: Мирзиëев номзодини Нобель мукофотига тавсия қилиш керак
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:19:58 0:00
Бевосита линк

- Халқ берган ваколатдан фойдаланиб Швейцариядаги Нобель мукофоти таъсисчиларидан (Нобель мукофотлари Швеция Қироллик академияси томонидан берилади - таҳр.) Ўзбекистон президенти Шавкат Миромонович Мирзиëевга Нобель мукофотини беришларини сўрайман. Адабиëт бўйича ҳам олса арзийди. Чунки президент адабиëтга эътибор бермоқда. Тинчлик соҳасида ҳам¸ чунки Ўзбекистонда тинчлик ҳукмрон. Илм-фан соҳасида ҳам бемаллол ола олади. Журналистика фанига эътибор қаратиб мана университет ҳам очворди. Шу кўнглим сезиб турибди¸ бугун ë эрта Швейцариядагилар (Швеция билан адаштирмоқда - таҳр.) ўзлари келиб ҳурматли юртбошимизга Нобель мукофотини бериб кетади. Бунга шак-шубҳа йўқ¸- деган эди 25 май куни Озодлик мухбири билан суҳбатда Олимжон Тўхтаназаров.

Озодлик орқали жамоатчиликка ëйинланган бу мурожаатидан кейин Тўхтаназаров ижтимоий тармоқлардаги ўзбекистонлик юзерлар орасида шахсга сиғиниш ва хушомадгўйлик тарғиботчиси сифатида кулгу ва эътирозларга сабаб бўлган эди.

XS
SM
MD
LG