Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:21

Самарқандга қайтишни орзу қилган Шарль Азнавур вафот этди (ВИДЕО)


Франциянинг Прованс шаҳридаги ўз уйида машҳур қўшиқчи Шарль Азнавур 94 ёшида 30 сентябрдан 1 октябрга ўтар кечаси вафот этди.

Самарқандга қайтишни орзу қилган Шарль Азнавур вафот этди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:59 0:00

70 йил саҳнадан тушмаган, 1 минг 400 қўшиқнинг муаллифи бўлган, 60та фильмда суратга тушган ва 180 миллион дона диски сотилган Шарль Азнавур Парижда 1924 йилда Грузиядан Францияга кўчиб келган арманлар оиласида таваллуд топган.

Шарль Азнавур биринчи марта 14 ёшида саҳнага чиқди. 1950 йилда ўзининг биринчи қўшиғини ёзган. Унинг қўшиқларини Эдит Пиаф, Фрэнк Синатра, Боб Дилан, Хулио Иглесиас ва бошқа жаҳонга машҳур санъаткорлар куйлашган.

1998 йилда "Тайм" журналининг онлайин танлови натижасида у «Аср куйчиси» мукофотига сазовор бўлган эди. У бу танловда Элвис Пресли ва Боб Диландан ўзиб кетган.

Ереванда арманилар миллий қаҳрамонлари Шарль Азнавурни ёд этдилар
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:52 0:00

Қўшиқларини бир неча тилда куйлаган Шарль Азнавур 92 мамлакатда гастролда бўлган. Азнавур ўзининг сўнгги концертларини Ўзбекистон, Петербург ва Японияда бермоқчи эди.

Сентябрда у Японияга бориб концерт берди. Бироқ 2018 йилнинг май ойида ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистон ва Петербургдаги концертлари бекор қилинди.

2005 йилда таниқли қўшиқчи Самарқандда “Шарқ тароналари” фестивалида меҳмон сифатида иштирок этганди.Ўшанда у: “Бугун болалик орзуим ушалди – мен Самарқанд ва Бухорони томоша қилиш бахтига муяссар бўлдим”, деб айтган эди.

Ўша интервьюсида Шарль Азнавур Самарқанд ҳақида биринчи марта 12 ёшида Француз драматургларидан бирининг асрида ўқиганини ва Самарқандни кўриш орзусида яшаганини билдирган.

Азнавур Франция Фахрий Легион ордени командори, Арманистон Миллий қаҳрамони унвони ва бошқа давлатларнинг фахрий унвонлари билан мукофотланган.

2017 йилда Ҳолливуддаги Шуҳрат ҳиёбонига Шарль Азнавурнинг юлдузи ўрнатилган.

XS
SM
MD
LG