Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 08:55

Британия Фирибгарликка қарши кураш офиси суддан Гулнора Каримованинг мулкини мусодара қилишни сўради


Буюк Британиянинг Ўта йирик миқдордаги фирибгарликларга қарши кураш офиси (Serious Fraud Office) Ўзбекистон Биринчи президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова ва унинг собиқ эри Рустам Мадумаровларнинг мамлакат ҳудудидаги мол-мулкини мусодара қилиш бўйича Британия Юқори судига даъво аризаси киритди.

Serious Fraud Officeнинг расмий сайтида 3 октябрь куни эълон қилинган баёнотда мусодара қилиш тўғрисидаги даъво аризаси Юқори судга Жиноий фаолиятдан олинадиган даромадлар тўғрисидаги 2002 йилги қонуннинг 5- қисмига мувофиқ киритилгани айтилган.

Баёнотга кўра, SFOнинг даъво аризаси Гулнора Каримова ва Рустам Мадумаровларнинг иштироки билан Ўзбекистонда амалга оширилган коррупцион битимлардан тушган даромадлардан фойдаланилган ҳолда Буюк Британия ҳудудида олинган қатор мулклар, шу жумладан уч кўчмас мулк билан боғлиқдир.

XS
SM
MD
LG