Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2024, Тошкент вақти: 08:25

Олмаотада Хитой "лагерларидаги тутқунлар" қариндошлари Ангела Меркелга мурожаат қилди


Бир гуруҳ қозоғистонликлар Хитойдаги «сиёсий қайта тарбиялаш лагерлари»да сақланаётган қариндошларини тутқинликдан озод қилишга ёрдам сўраб Германия ҳукуматига ёзган коллектив мурожатини топшириш мақсадида 4 октябрь куни Олмаотадаги Германия Бош консуллик хизмати биносига келди.

Бундан аввал Шинжоннинг Или Қозоқ мухтор вилоятидаги Кулжа (Инин) шаҳридан ўзларининг тарихий ватанларига келган ўнлаб этник қозоқлар Олмаотадаги меҳмонхонада матбуот анжумани ўтказган эди. Гуруҳ вакили Германия канцлери Ангела Меркель номига ёзилган мурожаатни топшириш мақсадида консулхонага келди.

Германия консулхонаси биноси олдида тўпланган ўнлаб кишилар қўлларида, ўзларининг айтишларича, Хитойда қатағонга учраган ва «сиёсий қайта тарбиялаш лагерлари»да ушлаб турилган қариндошларининг суратларини кўтариб олишган эди.

Ғарб мамлакатлари ва халқаро ташкилотларга худди шу каби мурожаат билан Хитойнинг Шинжон Уйғур Мухтор ўлкасининг бошқа минтақаларидан келганлар ҳам чиқишган эди. Бу каби мурожаатлар Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Қозоғистон ТИВга ҳам берилди.

Хитойда этник қозоқ ва уйғурларни таъқиб қилиш ва улар Шинжондаги «сиёсий қайта тарбиялаш лагерлари»га ташланаётгани борасидаги хабалар 2017 йилнинг апрелидан бери келмоқда. Халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар ва жаҳон ОАВ Хитойда этник камчилик вакиллари оммавий ушланаётгани ва «сиёсий лагерлар»га ташланаётгани ҳақида ёзмоқда. Хитойнинг Қозоғистондаги элчихонси тушаётган шикоятлар юзасидан расмий баёнот бермади.

Пекин Шинжондаги «сиёсий қайта тарбиялаш лагерлари»даги қийноқларни инкор қилади, бу муассасаларни одамлар таълим олиб ўз малакаларини оширадиган марказлар, дея атайди.

XS
SM
MD
LG