Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:42

1 ноябрдан бошлаб йўл қоидасини бузган пиёдалар маъмурий жавобгарликка тортилади


Generic -- Yellow traffic light
Generic -- Yellow traffic light

2018 йилнинг 1 ноябридан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузган пиёдалар маъмурий жавобгарликка тортилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

Айтилишича, жорий йилнинг 9 ойи давомида пиёдалар иштирокида 3336 та йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Унда 732 нафар инсон бу ҳаётдан бевақт кўз юмган, яна 2 минг 754 нафари турли тан жароҳатларини олган.

Ички ишлар вазири, генерал-майор Пўлат Бобожоновнинг буйруғига асосан “Пиёдалар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар бўйича электрон шаклдаги маъмурий баённомалар расмийлаштириш ва маъмурий иш юритиш тартиби тўғрисида”ги йўриқнома ишлаб чиқилган.

XS
SM
MD
LG