Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:33

73 кишининг 9 миллиард сўмини еб қўйган автосалон мудири устидан суд бошланди


Иллюстрация
Иллюстрация

Дастлабки тергов органи томонидан “Фарғона автосавдо” масъулияти чекланган жамиятида омбор мудири вазифасида ишлаган И.Телябаев Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган турли русумлардаги автомашиналарни навбатсиз ва тез фурсатда олиб беришни ваъда қилиб, 2017 йилнинг июль ойидан 2018 йилнинг май ойига қадар жами 73 нафар фуқароларни алдаб, уларнинг жуда кўп миқдордаги 9 миллиард 374 миллион сўмдан ортиқ пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборганликда айбланган.

Бу ҳақда хабар қилган ЎзА агентлигига кўра, 12 октябрда жиноят ишлари бўйича Сўх туман суди томонидан жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судининг биносида, очиқ суд мажлисида, фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланаётган И.Телябаевга оид жиноят иши муҳокамаси бошланди.

Ҳозирда очиқ суд мажлисида судланувчи ва жабрланувчиларнинг кўрсатувлари тингланмоқда ва келгусида жиноят ишини судда кўрилиши натижаси юзасидан маълумот бериб борилади.

XS
SM
MD
LG