Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 08:19

Туғруқхоналардаги порахўрлик юзасидан текширув ўтказилмоқда


Соғлиқни сақлаш вазирлиги биноси.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги биноси.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳар туғруқхоналарида таъмагирлик ва порахўрликка қарши кураш доирасида мониторинг ўтказиш учун ишчи гуруҳлар этди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълумот тарқатди.

“Ушбу ишчи гуруҳлар жорий йил 15 октябридан Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган туғруқ муассасалари, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий ва Республика перинатал марказлари, Тошкент тиббиёт академияси 2-клиник туғруқ ҳамда 3-клиникаси гинекология бўлимлари фаолиятини ўрганишмоқда”, дейилади вазирлик хабарида.

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов соҳада аниқланган камчиликлар юзасидан республикадаги туғруқ муассасалари раҳбарларидан 31 нафари лавозимидан озод этилганини айтган.

Пойтахт туғруқхоналаридаги мониторинг 27 октябргача давом этиши айтилмоқда.

Ўзбекистонда 210 та туғруқхона фаолият кўрсатаётган бўлиб, уларда 2635 нафар акушер-гинеколог меҳнат қилади. Жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида бу ходимлар 507 мингдан зиёд туғруқда доялик қилганлар.

XS
SM
MD
LG