Линклар

Шошилинч хабар
08 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:53

Мамлакат аҳолиси ичимлик сувидан 321 000 000 000 сўм қарз


Жорий йилнинг 9 ойиида Ўзбекистон бўйлаб аҳолининг тоза ичимлик сувидан қарзи 321 млрд сўмни ташкил этди. Тошкент шаҳри бўйича бу кўрсаткич 27 млрд сўмдир.

Бу ҳақда Уй-жой ва комумунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг иқтисодчи мутахассиси Бегзод Шоимовга таяниб, turon24 хабар қилди.

Аҳолининг судан қарзи йил бошида 361 млрд сўмни ташкил этган, МИБ билан ҳамкорликда 20 млрд сўм маблағ ундирилган.

Шунингдек, 2018 йил бошидан шу вақтга қадар аҳолидан 597 млрд сўм миқдорда тўловлар қабул қилинган. Тўловларни қабул қилишда онлайн биллинг тўлов тизими жорий этилган. Тўловларни ундириш республика прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.

XS
SM
MD
LG