Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:15

Қурилиш ташкилотларидан тўланмай қолган 47,7 млрд сўмлик қўшимча қиймат солиғи ундирилди


Uzbekistan-Logo of the Uzbek Prosecutor-General Office
Uzbekistan-Logo of the Uzbek Prosecutor-General Office

2017 йил ва 2018 йилнинг 6 ойида 414 та қурилиш корхонаси томонидан 164,9 млрд. сўмлик қўшилган қиймат солиғи ҳисоботларда кўрсатилмасдан, бюджетга тўланмасдан қолганлиги аниқланди.

Бу ҳақда хабар қилган Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, маблағларни ундириш юзасидан субъектларнинг барчасига ҳисоботни қайта топшириш ва ҚҚСни тўлаш бўйича талабномалар берилган.

Натижада, 72,1 млрд. сўмга қайта ҳисобот тақдим қилиниб, 43,7 млрд. сўми бюджетга ундирилди, 4,5 млрд. сўмлик талабномаларга жавоб бермаган 11 та субъектнинг ҳисоб рақами вақтинча тўхтатилди, 39 млрд. сўмлик талабномалар кўриб чиқилмоқда.

Бош прокуратура матбуот хизматига кўра,қайд этилаётган даврда 2 609 та субъект томонидан танлов савдолари асосида 3 трлн. 962 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган ҳамда 613,2 млрд. сўмлик ҚҚС бюджетдан ажратилган.

XS
SM
MD
LG