Линклар

Шошилинч хабар
19 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:52

Вазир муовини: Мактаблар таъмири ва жиҳози учун зарур маблағнинг ¼ қисмигина ажратилган


Ўзбекистондаги таъмирталаб мактаблардан бири.Тошкент вилоят, Оҳангарон тумани.
Ўзбекистондаги таъмирталаб мактаблардан бири.Тошкент вилоят, Оҳангарон тумани.

Халқ таълими вазири ўринбосари Отабек Назиров Kun.uz билан суҳбатда халқ таълими соҳасидаги муаммолар ҳақида гапирди.

Сайтга кўра, вазир ўринбосари айни пайтда давлат бюждетидан халқ таълими соҳасига сарфланаётган пуллар барча мактаблардаги шароитларни бир йилда ҳал қилиш учун етарли эмаслигини айтиб, балки бу маблағ билан 10 йилда ҳам тизимни ислоҳ қилиб бўлмаслигини маълум қилган.

“Халқ таълимига қанча пул ажратилган тақдирда ҳам, бу етарли бўлмайди. Давлат дастури бўйича манзилли рўйхат асосида мактабларни ўрганиб чиққанимизда, таъмир ва жиҳозлаш учун 4,5 триллион сўм зарур эканини маълум бўлди. Бу 1600дан ортиқ мактаб эҳтиёжларига сарф этилади. Умумий ҳисобда 10 мингга яқин мактаб фаолият кўрсатиб турибди, демак унинг 16 фоизини яхшилаш учун шунча маблағ талаб этиляпти.

Давлат бюджетидан ажратилган пул эса 900 миллиард сўм атрофида, яъни кутилган маблағнинг 1/4 қисми тақдим этилган. Энди, пулни қандай тақсимлаш керак? Оғир шароитда фаолият олиб бораётган, авариявий ҳолатда ишлаётган, ўқувчилар сони ўз қувватидан ортиб кетган мактабларга маблағлар сарфланиши назарда тутилган»​, - деган Халқ таълими вазири ўринбосари Отабек Назиров.

XS
SM
MD
LG