Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:16

Тожикистонда Роғун ГЭСининг биринчи агрегати ишга туширилди


Тадбирда хорижий мамлакатларнинг, жумладан, CASA-1000 лойиҳасида иштирок этувчи мамлакатлар, халқаро ташкилотларнинг вакиллари, дипломатлар дунёдаги 30 дан ортиқ етакчи ОАВ журналистлари иштирок этди.

Станциянинг биринчи агрегатини Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ишга туширди.

Мутахассисларнинг сўзларига қараганда, синовдан ўтган 6-сонли агрегати биринчи бўлиб ишга туширилади. "Айни дамда сув омборида сув ҳажми 214 млн. кубометрни ташкил қилади ва бу ГЭСнинг биринчи агрегати ишга туширилишига етарлидир",- дея маълум қилишди гидроузел мутахассислари.

​Роғун ГЭСи 6 та агрегатдан иборат бўлиб, ҳар бирининг қуввати 600 мВтни ташкил қилади. 850 тонналик ротор ер ости машина залида бурғулаш, пайвандлаш ишлари ва қурилиш оғир шароитларда йиғилди.

Роғун ГЭСининг иккинчи агрегати 2019 йилнинг апрелида ишга туширилади. Қуввати 3600 мегаватт (17 млрд. кВт/соатдан ортиқ) бўлган Роғун ГЭСи Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик гидроэлектростанция бўлади.

ГЭС қурилиши 70-йиллар охирларида Совет Иттифоқи даврида бошланган, бироқ мамлакат тарқалиб кетганидан сўнг қурилиш ишлари тўхтаб қолди.

2016 йил 29 октябр куни Вахш дарёси ўзанига тўсиқ қўйилди, шу тариқа Роғун ГЭСи тўғони қурилиши бошланди. Италиянинг Salini Impregilo компанияси 2016 йил октябрда Роғун ГЭСи қурилиши бўйича эълон қилинган тендерда ғолиб бўлди. Тожикистон ҳукуматининг баёнотига кўра, мазкур компания билан эришилган шартнома $3,9 млрдни ташкил қилади.

Тожикистоннинг Роғун ГЭСи қурилишига Ўзбекистоннинг аввалги раҳбарияти қарши чиққан эди: ўшанда Тошкент зилзила юз бергудек бўлса, ГЭС тўғони бузилиш хавфи мавжудлигидан ташвиш билдирган. Бироқ Душанбе мамлакатида Роғун сингари ГЭСлар мавжудлигини, улар бир неча ўн йилдан бери сейсмик барқарор эканлигини намоён этиб келаётганини айтиб келган. Ўзбекистоннинг ҳозирги раҳбарияти Вахш дарёсига янги ГЭС қурилишига қарши чиқмаяпти.

XS
SM
MD
LG