Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:49

Хонанда Шаҳло Аҳмедова "андишасиз" видеоклипи учун лицензиядан маҳрум этилганига изоҳ берди


Ўзбекистонлик хонанда Шаҳло Аҳмедова 16 ноябрь куни Instagramдаги ўз саҳифасида “Летние дожди” деб номланган қўшиғига ишланган видеоклип ижтимоий тармоқлар орқали намойиш этилаётгани учун лицензиясидан маҳрум қилиниши ҳақидаги хабардан шокда экани ҳақда ёзди.

“Очиғини айтсам, содир бўлаётган ҳодисадан шокдаман”, - деб ёзди ўзбек хонандаси.

Ўз постига хабарнинг скриншотини, смайлик ва бир неча хештегларни қўшиб қўйган.

“Ўзбекконцерт”нинг расмий билдирувида айтилишича, “муассаса томонидан бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, хонанда Аҳмедова Шахло Бахтиёр қизининг “Летние дожди” деб номланган қўшиғига ишланган видеоклип ижтимоий тармоқлар орқали намойиш этилаётганлиги аниқланган”.

Маълумотларга қараганда, клип ТВ орқали бирор марта ҳам намойиш этилмаган. Ушбу хабар ёзилаётган пайтдаАҳмедованинг YouTube –каналида 8 ноябрь куни қўйилган клипни 142 мингдан зиёд фойдаланувчи кўрган.

Ўзбекистонлик қўшиқчиларга ўтган йилнинг июлидан бошлаб ўзбошимчалик билан видеоклипларни шу жумладан, ижтимоий тармоқларда ҳам жойлаштириш тақиқланган. Ҳар бир ижрочи интернетда ўз клипини интернетда жойлаштиришдан олдин “Ўзбекконцерт” қошидаги бадиий кенгашдан рухсат олиши шарт.

XS
SM
MD
LG