Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 08:23

Бош прокуратура: Зафарободдаги гўдак ўлими воқеаси ўрганилмоқда


2018 йилнинг 12 ноябрида Х.Г. тўртинчи фарзандини дунёга келтириш учун Зафаробод туман тиббиёт бирлашмасининг туғруқ комплексига соат 6-00 ларда ётқизилган ва туғруқ жараёнида соат 17-10 да ўғил жинсга мансуб чақалоқ туғилиб, соат 17-24 да “чақалоқлар асфиксияси оғир даражаси” ташхиси билан вафот этган.

Ушбу ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар 17 ноябрда Зафаробод туман прокуратурасига келиб тушган бўлиб, ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бу ҳақда Озодликка хабар қилган Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, мазкур ҳолат юзасидан олиб борилаётган терговолди текшириш ҳаракатлари устидан Бош прокуратура назорати ўрнатилган.

Озодлик радиоси 20 ноябрь куни Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида яшовчи 37 яшар Гулчеҳра Хонкелдиеванинг 12 ноябрь куни туққан ўғли бир врачнинг мастлиги, яна бир врачнинг нопрофессионал ҳаракатлари оқибатида ўлиб қолганига оид иддаоларини ўрганган эди.

Зафаробод туман марказий касалхонаси бош врачи Сафар Тойжоновнинг 20 ноябрь куни Озодликка айтишича, туғруқ бўлими мудири Алмамат Нуров беморга эътиборсизлик қилгани, бола ўлими ҳолати юз бергани учун вазифасидан четлатилган – ишдан бўшатилган.

Ўзбекистонда гўдаклар ўлими кўрсаткичи юқорилигича қолаётгани — беш ёшгача бўлган болалар ўлимининг 57 фоизи ҳаётининг илк 27 кунида содир бўлаётгани тўғрисида ЮНИСЕФ маълумотларига таяниб, яқинда маҳаллий нашрлар хабар қилган эди.

XS
SM
MD
LG