Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 04:02

Алламжонов матбуотга "тўртинчи ҳокимият" мақомини қайтармоқчи


"Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги раҳбарлигини менга ишониб топширишар экан, мен ушбу муассаса журналистлар фаолиятининг эркинлигини кафолатловчи ҳамда сўз ва матбуот эркинлигини ривожлантиришга кўмаклашувчи ташкилот сифатида шаклланишига бор кучимни сафарбар этишга ҳаракат қиламан", - деб ёзди куни кеча Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги раҳбари этиб тайинланган Комил Алламжонов ўзининг Facebookдаги саҳифасида.

Алламжоновнинг хабар қилишича, уни агентлик жамоаси билан Бош вазир ўринбосари, Молия вазири Жамшид Анварович Қўчқоров таништирган.

Янги раҳбар ўз ишида президент Мирзиёевнинг матбуот ҳақида айтганлари, хусусан, унинг “ОАВ фақатгина тилда эмас, ҳақиқатда ҳам тўртинчи ҳокимиятга айланиши лозим”, деган сўзларини ҳаётга кенг тадбиқ этиш лозим, деб ҳисоблашини билдирган.

Жорий йил октябрда Алламжонов президент администрацияси раҳбари ўринбосари - Ўзбекистон президенти матбуот котиби лавозимидан озод қилинган эди.

Комил Алламжонов 2017 йил декабрида президент матбуот котиби ва давлат раҳбари ижро аппарати раҳбари ўринбосари лавозимига тайинланган эди.

Олдинроқ Лазиз Тангриев Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори лавозимидан озод қилингани хабар қилинган эди.

Лазиз Тангриев бу лавозимга 2017 йилнинг июнида иш бошлаганди. У бу лавозимда 2013 йилдан буён директор бўлган Омонулла Юнусов ўрнини эгаллаган.

XS
SM
MD
LG