Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:42

Ўзбекистон Украинадан шакар импортини тўхтатди


Украина Шакар ишлаб чиқарувчилар миллий уюшмаси билдирувига кўра, Ўзбекистонга юборилган шакар ва юклар тушириб олинмаяпти ҳамда божхона расмийлаштирувидан ўтказилмаяпти.

Бундай ҳолат Украинадан юклар қабул қилиб олишга қўйилган тақиқ билан боғлиқ, дейилади уюшма хабарида.

Ўзбекистон сўнгги олти ой давомида Украина шакарининг асосий импортчиси бўлган.

2017-2018 йилларда Украина ташқи бозорга 560,4 минг тонна шакар етказиб берди, Ўзбекистон ҳиссасига 79,1 млн долларлик 209,9 минг тонна тўғри келди.

Август ойида Ўзбекистон Украина экспорт шакарининг деярли барча ҳажмини - 89 фоизини сотиб олди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон божхоначилари Украинанинг 4,8 млн долларлик фармацевтика маҳсулотини ушлаб тургани хабар қилинган эди.

XS
SM
MD
LG