Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:23

Ҳуқуқ-тартибот ходимлари жазо ўтайдиган Бекободдаги қамоқхона Зангиотага кўчирилди


Тошкент вилояти Зангиота туманида қурилган янги қамоқхона
Тошкент вилояти Зангиота туманида қурилган янги қамоқхона

Тошкент вилоят, Бекобод шаҳридаги УЯ-6421 жазони ижро этиш муассасасининг маҳкумлари Зангиота туманида янги қурилган 22-жазони ижро этиш муассасасига ўтган ҳафта давомида кўчирилди.

Бу хабарни тасдиқлаган Ўзбекистон Жазони ижро этиш бош бошқармаси мулозимига кўра, Бекободдаги қамоқхонада бирорта ҳам маҳкум қолмаган.

Бу қамоқхонада, асосан, давлат хавфсизлик хизмати, ички ишлар, прокуратура, суд, солиқ идораларининг жиноят содир қилган ходимлари сақланган.

Бекободдаги қамоқхонада коррупция ва талончиликда айбланган МХХнинг Коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси собиқ бошлиғи, полковник Жавдат Шарифхўжаев, Адлия вазирлиги Суд департаменти Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг собиқ бошлиғи Жаҳонгир Ғуломов, Мудофаа вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар бош бошқармасининг собиқ бошлиғи, подполковник Эркин Мусаев каби юқори лавозимларда ишлаган мулозимлар жазо муддатини ўтаган ва ўтаяпти.

XS
SM
MD
LG