Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:31

Президент Конституция куни муносабати билан афв эълон қилди


Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган куннинг 26 йиллиги муносабати билан афв эълон қилди. Бу ҳақда "Ўзбекистон24" телеканали ҳамда kun.uz сайти хабар қилди.

Президент фармони билан 136 киши афв қилинади. Шу жумладан 98 киши қамоқдан озод этилади.

Қайд этилишича, афв этилганларнинг 62 нафари тақиқланган ташкилотлар вакилларидир.

8 декабрь - Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун.

Шу муносабат билан 7 декабрь куни «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида бўлиб ўтган тантанали тадбирда президент Мирзиёев нутқ сўзлади.

Президент ўз маърузасида фуқароларнинг ижтимоий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, ёшларни ўқитиш ва касбга тайёрлаш, иш ва уй-жойлар билан таъминлаш, пенсионерларни қўллаб-қувватлаш каби масалалар бўйича ҳам муҳим чора-тадбирлар кўрилаётганини маълум қилди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Президент сўнгги бор жорий йил августида афв эълон қилган, ўшанда 261 маҳбусни, жумладан тақиқланган ташкилотларга аъзоликда айбланган 135 маҳкумни афв қилган эди.

XS
SM
MD
LG