Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:32

Россияда хорижий ишчилар учун квота тасдиқланди


Россия бош вазири Дмитрий Медведев 2019 йилда Россияда хорижликлар учун иш ўринларига квота белгилаш ҳақидаги қарорни имзолади.

Унга мувофиқ, келгуси йилда Россияда хорижий ишчилар учун 144 583 та ўрин ажратилади.

Россия ҳукумати расмийларига кўра, бу рақам Россия меҳнат бозорининг хорижий ишчи кучига 2019 йил бўйича эҳтиёжи талабларига жавоб беради, квота 2018 йилга белгиланган эҳтиёждан 81 фоизни ташкил этди.

Бундан олдин Россияда вақтинчалик яшаш учун рухсатномалар бериш қисқариши хабар қилинганди.

Россия Федерал миграция хизмати идораси яқинда эълон этган рақамлар бўйича Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сон жиҳатдан биринчи ўринга кўтарилган.

Россия расмийларига кўра, Марказий Осиё республикаларидан келаётган меҳнат муҳожирларининг катта қисми малакасиз ишчилардан иборат.

XS
SM
MD
LG