Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:27

Диний экстремистик гуруҳларга алоқадор кўрилган 20 мингдан зиёд фуқаро назоратдан чиқарилди


Президент Шавкат Мирзиёев диний экстремистик гуруҳларга алоқадор кўрилган 20 мингдан зиёд фуқаро назоратдан чиқарилганини маълум қилди.

Конституция қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган маърузасида президент: "Бир пайтлар диний экстремистик гуруҳларга алоқаси бор, деб назоратга олинган 20 мингдан зиёд фуқаро “махсус ҳисоблар”дан чиқарилди. Ман этилган ташкилотларга адашиб кириб қолган, қилмишига пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига ўтган фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Республика идоралараро комиссияси тузилди", деб маълум қилди.

Шу кунги нутқида президент Конституция куни муносабати "қилмишидан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган" ва айни пайтда озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган 136 шахсни афв этиш бўйича махсус Фармон имзолаганини билдирди.

Президент Мирзиёев ўтган йилнинг 1 сентябрида мамлакатда “диний-экстремист оқим аъзолари рўйхати”да бўлган 17 минг одамдан 16 минг нафари назоратдан чиқарилгани, улардан 9 минг 500 нафари иш билан таъминланганини айтган эди.

XS
SM
MD
LG