Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:11

Миришкорлик фермер: 9 йилдан бери шаъним учун курашаяпман, аммо натижа йўқ!


Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманидан боғланган 70 яшар фермер Абдураҳмон Қурбонов ўз буғдойини ноқонуний равишда ўриб олган бошқа фермер устидан шикояти эътиборсиз қолаётганидан арз қилди.

OzodMikrofon рукнига боғланган Қурбоновнинг даъво қилишича, вилоятдаги қатор суд инстанциялари етказилган моддий зарарни унинг фойдасига қоплаш ҳақида ҳукм чиқарган, аммо ҳукм ижро қилинмаган.

- Энг муҳими, мен ўғлим қатори ёш боладан "Менининг акам президент Каримовнинг тутинган ўғли бўлади, қаерга борсанг боравер!" деган ҳақоратни эшитдимда. Ҳам фарзандларимнинг ҳалол ризқи кетди, бунинг устига болам қатори боладан ҳақорат эшитдим. Мана шунисига чидолмаяпман. Мен 50 центнердан пахта етиштирган, 23 йилдан бери ишлаётган деҳқонман, бу болалар мен етиштирган пахтанинг ярмини ҳам беролмайди, - деб даъво қилди Қурбонов.

​Қуйида Қурбонов билан суҳбатни тингланг:

Миришкорлик фермер: 9 йилдан бери шаъним учун курашаяпман, аммо натижа йўқ!
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:59 0:00
Бевосита линк

* * * * * * * * * * * * * * * * *
“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG