Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, полковник Бахтиёр Пўлотович Пормонов вазирликнинг Патрул пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш Бош бошқармасига (ИИВ ППХ) янги раҳбар этиб тайинланди.
Ўзбекистон Бош прокуратурасининг хабар беришича, 2018 йилнинг 4 август куни бошқарма раҳбари подполковник Дилшод Акрамов иккинчи қаватида жойлашган ўз хизмат хонасида "қотиллик аломатлари билан топилган" эди.
Ўша куниёқ мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "ж" банди билан жиноят иши қўзғатилганди ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Подполковник Дилшод Акрамов июль ойида Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган эди.
Бошлиқни ўлдиришда гумонланувчи ушланиб, қамоққа олинган.
У Тошкент шаҳар ИИББ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси катта инспектори бўлиб чиққан.