Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:22

$400 000 пора олаётиб қўлга тушган ҳоким ўз "акахонлар"ига қарши кўрсатма бермоқда


Собиқ ҳоким Бахтиёр Абдусаматов
Собиқ ҳоким Бахтиёр Абдусаматов

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматов устидан очилган жиноят иши доирасида шу кунгача 400дан ортиқ гувох сўроқ қилинган.

Бу ҳақда Озодликка тергов ҳужжатлари билан танишган амалдор ва жиноят ишида гувоҳ сифатида қатнашаётган ҳуқуқбон Шоира Содиқбекова маълум қилди.

43 яшар Бахтёр Абдусаматов сармоядорга ер майдони ажратиб бериш эвазига 2018 йилнинг 7 сентябрида 400 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаëтган пайти ДХХ тарафидан қўлга олинган эди.

Уларнинг аксари Абдусаматовга турли миқдорда пора берганини эътироф этган.

Жиноят ишида гувоҳ сифатида қатнашаëтган Шоира Содиқбекова Озодлик билан суҳбатда Юнусобод туман ҳокимлигида пора олиш "тизим сифатида фаолият юритган"ини айтиб берди.

Терговга яқин мулозимнинг Озодликка айтишича¸ халқ орасида гвардейский деб юритиладиган Юнусобод туманидаги ДХХ тергов изоляторида сақланаëтган собиқ ҳоким ўз "акахонлари"га қарши кўрсатма бермоқда.

"Стрелка"

Исми ошкор этилса жавобгарликка тортилишидан қўрққан мулозим сўзларига кўра¸ Абдусаматов ўзи ҳоким бўлгунга қадар бевосита унга раҳбарлик қилган ёки қариндоши бўлган юқори амалдороларга қарши кўрсатма бермоқда.

Тергов ҳужжатлари тафсилотидан хабардор мулозим иддаосига кўра¸ ўтган йилнинг 7 сентябрда Бахтиёр Абдусаматов пора билан ушланганда воқеа иштирокчилари бир неча киши бўлган:

Улар уюшган тарзда пастдан пора олиб тепага узатиш тизимини яратишгани тергов жараëнида ўз тасдиғини топмоқда,” деди у.

200 доллардан ярим миллионгача

Айни жиноят ишида гувоҳ сифатида сўроқ қилинган тошкентлик ҳуқуқбон Шоира Содиқбекова Юнусобод туман ҳокимлиги мутасаддилари уй-жой муаммосини ҳал қилиш учун ундан 200 доллар пора сўраганини маълум қилди.

Шоира Содиқбекова Юнусобод ҳокимига пора берганлик масаласида Давлат хавфсизлик хизмати терговчилари томонидан сўроқ қилинган 400дан кўпроқ гувоҳнинг биридир.

Терговга яқин мулозимнинг Озодликка иддао қилишича¸ беш минг доллардан кўпроқ суммадаги порани собиқ ҳокимнинг ўзи олган.

Пастроқ суммадаги поралар бошқа мулозимлар орқали олинган.

Бу иддаоларнинг расмий тасдиғи Озодликда йўқ.

Президент танқиди нишони

Абдусаматов 2017 йилнинг 11 апрелида президент раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳайфсан олган эди.

Бундан олдин Шавкат Мирзиëев 2017 йил январь ойидаги ҳукумат йиғилишида Абдусаматовни "оëғи ердан узилган ноинсоф" деб атаган эди.

Бахтиëр Абдусаматов 2017 йилнинг 18 апрелида Юнусобод туманига ҳоким этиб тайинланган эди.

Ҳоким этиб тайинлангунга қадар Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари ҳамда Табиатни муҳофаза қилиш бўйича давлат қўмитаси раиси сифатида ишлаган.

Бахтиёр Абдусаматов 1996 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2003 йилда эса Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

"Гўзаллик душмани"

Бор йўғи 6 ойдан озроқ Юнусобод ҳокими бўлиб ишлаган пайтда Абдусаматов маҳаллий аҳоли ва Маданият вазири танқидига нишон бўлди.

Айнан унинг буйруғи билан 2018 йилнинг июль ойида Юнусобод туманидаги уй ëн деворига Францияда туғилиб, СССРда ишлаган таниқли ака-ука рассомлар Петр ва Николай Жарскийлар тарафидан 1966 йили яратилган мозаика асари ўчиртириб ташланганди.

"Ҳоким қилар тўс-тўс¸ вазир қилар ўттиз"

Ҳоким қамалишидан 10 кун ўтиб Бош вазир Абдулла Арипов Юнусобод тумани ҳокимининг "Матонат" маҳалла гузари биноси қурилиши учун ер майдони ажратиш тўғрисидаги қарорини бекор қилди.

Бош вазир бу ҳақда Тошкент шаҳрида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш масалаларига бағишланган 25 сентябрдаги сайёр йиғилишда эълон қилди.

Хозирги пайтда гузарда қурилиш ишлари тўхтатилган ва унинг ўрнига болалар майдончаси барпо этилган.

Порахўр ҳокимлар паради

Кечган 2018 йилда турли лавозимдаги мансабдорлар, хусусан, вилоят, туман, шаҳар ҳокимлар ва ҳоким ўринбосарларининг пора билан қўлга тушиши кузатилди.

Республика Бош прокуратураси берган маълумотга кўра, сўнгги бир йил ичида мансабдорларга пора бериш билан боғлиқ 1700дан ортиқ жиноий иш очилган ва 2,5 минг нафарга яқин шахс жавобгарликка тортилган.

XS
SM
MD
LG