Линклар

Шошилинч хабар
17 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:42

Тарихда биринчи марта ойнинг орқа томонига космик станция қўндирилди


Ойнинг орқа томони. Апполон-16 космик кемаси олган сурат.
Ойнинг орқа томони. Апполон-16 космик кемаси олган сурат.

Тарихда биринчи марта Хитойнинг "Чанъэ-4" станцияси ойнинг орқа томонига қўндирилди. Бу ҳақда 3 январь куни Хитой телевидениеси маълум қилди.

Тарихда биринчи марта ойнинг орқа томонига космик станция қўндирилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:57 0:00

Ойнинг орқа томони ҳеч қачон ерга юзланган эмас. Яъни инсоният шу кунгача ойнинг орқа томонини жуда кам ўрганган эди.

Ойнинг орқа томони ерга юзланмагани сабабли радиоалоқа ҳам мавжуд бўлмаган. Хитой бу муаммони ҳал этиш учун дастлаб ой орбитасига сунъий йўлдошни учирди. Мазкур сунъий йўлдош ойнинг орқа томонига учириладиган космик станция билан радиоалоқа ўрнатилишига хизмат қилиши лозим эди.

Мутахассисларга кўра, ойнинг орқа томонида ер билан тўғридан-тўғри радиоалоқа қилишга имконият берувчи электромагнит фоннинг йўқлиги тадқиқотлар мукаммалроқ олиб борилишига омил яратади.

"Чанъэ-4" станциясининг бош конструктори Сунь Цзэчжоу 3 январь куни Хитой матбуотига ойнинг орқа томонини ўрганиш ишлари муваффақиятли бошланганини айтди:

-Кутилганидек, барча жараёнлар жуда аниқ амалга оширилди. Қўниш муваффақиятли ўтди. Космик станциямиз қўнган жой биз орзу қилганимиз каби идеал жой бўлди. Бошқачароқ қилиб айтадиган бўлсак, биз мақсадимизга етиш йўлида турибмиз,-деди Сунь Цзэчжоу.

Унга кўра, автоматик қўндириш модули ва луноходдан иборат бўлган космик станция ойнинг орқа жанубий қутбида жойлашган Карман кратерига қўнган. Бу кратернинг диаметри 186,4 километр, чуқурлиги эса 3 километрдир. Космик станция 2018 йилнинг 8 декабрида коинотга учирилган эди.

Космик станция ойнинг орқа томонида радиоастрономик кузатувларни ҳамда ой сатҳининг структураси ва таркиби юзасидан тадқиқотларни олиб боради. Айни пайтда космик станция ойнинг орқа томони тасвирга туширилган илк фотосуратларни ерга юборган.

"Хитой коинотни ўрганувчи йирик давлатга айланмоқчи ва ойнинг орқа томонига космик станциянинг қўндирилиши бу йўналишдаги муҳим қадамдир”, деб айтди мазкур лойиҳа раҳбарларидан бири Ву Вижень CCTV телеканалига.

Хитой яқин ўн йилликда ойга ўзининг биринчи одам бошқарадиган космик кемасини учирмоқчи.

Коинотни ўзлаштириш ўтган асрнинг 50-йилларидан бошланган эди ва бу соҳада Совет Иттифоқи билан АҚШ рақобатлашган. Бу икки давлат коинотни ўзлаштиришга киришган асосий давлатлар эди.

1961 йилнинг 12 апрелида Совет Иттифоқи биринчи марта коинотга одамни учирган. Юрий Гагарин инсоният тарихидаги биринчи космонавт бўлиб қолди.

1969 йилнинг 20 июлида эса АҚШ Апполон-11 коинот кемасини ойга учирди. Америкалик австронавтлар Нил Армстронг ва Базз Олдрин ойда қадам босган биринчи одам бўлди.

XS
SM
MD
LG