Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:45

2018 йилда янги туғилган чақалоқларга Мустафо ва Солиҳа исмлари энг кўп қўйилган


2018 йилда туғилган ўғил болаларга Мустафо, қиз болаларга эса Солиҳа исмлари энг кўп қўйилган.

"Ҳуқуқий ахборот" нашрига кўра, ўтган йил давомида 7785 нафар ўғил болаларга Мустафо, 7030 нафар қизларга эса Солиҳа дея исм берилган.

Ўзбекистонда 2018 йилда 14 176 нафар эгизаклар дунёга келган.

Энг кўп эгизаклар (1782 нафари) Самарқанд вилоятида туғилган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Ўзбекистонла чақалоқларга қўйилган энг оммавий исмлар – Мадина (5678) ва Азизбек (5674) бўлган эди.

Республикада 2017 йилда 14382 нафар эгизак туғилган. Бу умумий туғилишларнинг 1,9 %ни ташкил қилади.

ФҲДЁ органларида 2018 йилнинг январь-декабрь ойларида 20,3 мингта никоҳ қайд этилган. 1000 аҳолига нисбатан никоҳ тузиш коэффициенти 8,2 промиллени ташкил қилиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 0,4 га ўсган.


XS
SM
MD
LG