Линклар

Шошилинч хабар
26 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:21

Sizdan Telegram – “Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари: каламуш ва чаёнлар макон қилган ётоқхонада юрак ҳовучлаб яшаяпмиз”

ТОШКЕНТ. “Тошкентдан мактуб ёзмоқдамиз. Биз – меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, 2016 йилдан буён оилаларимиз билан хароб ётоқхонада яшаб келамиз. Бу ерда яшаш шароити йўқ, бино замонавий талабларга умуман жавоб бермайди.
Ётоқхонани чаён ва каламушлар босган, кечалари юрак ҳовучлаб чиқамиз. Томдан чакки ўтади. Ёмғир суви ўтса майлику-я, юқори қаватдаги ҳожатхона ва ювиниш хонасининг суви ҳам бошимизга оқиб тушади. Канализация тўғри ертўлага уланган. Электр тармоғи авария ҳолатида! Ўтган вақт давомида қанча маиший техникамиз куйиб кетди.
Бу ерда асосан фарзандли оилалар яшайди. Хоналар зах ва совуқлигидан фарзандларимизнинг боши касалликдан чиқмайди. Дори-дармон ва даволанишга эса пулимиз йўқ.
Прокуратура, ҳокимиятга неча марта ёзганмиз. Келиб, суратга туширишади, ваъдалар бериб кетишади, аммо натижа йўқ. Масалан, электр тармоғида авария бўлдик дейлик, мутасадди идорага қўнғироқ қилсак, “Яна ўша “детдом”чиларми!” деб қўполлик қилишади.
Шаҳар ҳокими 2018 йил май ойида келиб, 45 кунда уй берилади, деб ваъда қилди. Аммо орадан 7-8 ой ўтди ҳамки, уй берилмади.
Биз – меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, шаҳар ҳокимидан ваъдаси устидан чиқишини сўраймиз. Биз ҳам одаммиз, эл қатори яшашни истаймиз!”

XS
SM
MD
LG