Линклар

Шошилинч хабар
28 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:12

Бош прокуратура: Шаҳрихонлик табибнинг ноқонуний фаолияти тугатилди


Ҳасан Табиб
Ҳасан Табиб

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, 24 декабрда Шаҳрихон туман маъмурий суди "ноқонуний фаолият билан шуғулланган" маҳаллий табиб Ҳасан Исмоиловни энг кам ойлик иш ҳақининг беш баробари, яъни 1 013 650 сўм жаримага тортди.

Озодлик Ютубдаги ўнлаб видеороликларда “Табиби мутлақ Ҳасан домла”, деб таништириладиган табиб ҳақида хабар берганди.

Прокуратурага кўра, Ҳасан Исмоилов хонадонига кунига 300-400 нафар фуқаролар келиб кетган.

"Ташриф буюраётган фуқароларнинг аксариятини юрак-қон томир, эндокрин тизими ва бошқа оғир касалликлар бўйича мурожаат қилаётганлар ташкил қилган," дейилади хабарда.

Прокуратурага кўра, Ҳасан Исмоилов келгусида лицензия олиниши шарт бўлган фаолият билан маъхсус рухсатнома олмасдан шуғулланса, жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилган.

"​Шаҳрихон туман ИИБ ва Шаҳрихон туман ДСИ томонидан кўрилган ташкилий чора-тадбирлар натижасида Х.И.нинг ноқонуний фаолияти тугатилди," дея хабар берди Бош прокуратура.

Озодлик олиб борган суриштирувга кўра, Шаҳрихонда "Ҳасан домла" номи билан танилган табиб “минг дардни даволаётгани” тўғрисидаги гаплар пайдо бўлганига бир неча ой бўлиб қолди.

Ўтган давр давомида ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган реклама роликлари табибнинг шуҳратини бутун минтақага ёйди.

XS
SM
MD
LG