Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 10:48

Афғонистонлик тадбиркор: божхоначилар чегарада соатлаб куттирмоқда


Тожик-афғон чегараси (Иллюстратив сурат)
Тожик-афғон чегараси (Иллюстратив сурат)

Ўзбек-афғон чегарасидан қатнаб, 9 йилдан буён савдо қилишини айтган асли афғонистонлик тадбиркор ўзбекистонлик божхоначиларнинг ҳаракатларидан шикоят қилди.

Унинг OzodMikrofon рукнига арз қилишича, ўзи каби 50дан ортиқ ҳайдовчи қарийб бир ойдан буён асоссиз равишда чегарада 3-4 соатга тўхтатилмоқда, бунинг сабаби эса изоҳланмаётир.

Исмини ошкор этишни истамаган 36 яшар тадбиркорнинг иддао қилишича, ўзбекистонлик божхоначиларнинг кейинги пайтда кучайиб бораётган текшируви ва соатлаб куттириши, унинг каби савдо билан шуғулланувчи кичик тадбиркорларнинг ишини оғирлаштирган.

Унинг айтишича, ўзбек-афғон чегарасидан 2 километр наридаги - Мозори Шариф бозорида озиқ-овқат ва маиший техника буюмлари Ўзбекистондагидан бир неча баробарга арзон ва шу боис, аксар ҳайдовчилар чегара орқали товар ва одам ташиб, тирикчилик қилади.

- Менга ўхшаб, кундалик равишда савдо учун ёки киракашлик учун чегарадан қатнайдиган 60 га яқин ҳайдовчи бор. Уларнинг ичида афғонистонликлар ҳам кўп. Ҳаммаси менинг гапларимни тасдиқлайди: бир ойча бўлиб қолдики, бизни кунига соатлаб куттиришаяпти, соат кундузги 1да келсак, кечки 6-7га қадар чегарада қолиб кетаяпмиз. Сабабини сўрасак, божхоначилар: "бизга ишимизни ўргатманглар, бориб кутинглар", дейди, - дея шикоят қилди исмини айтишни истамаган афғонистонлик ҳайдовчи.

Қуйида бу 9 йилдан буён Сурхондарёда яшаётган афғонистонлик кичик тадбиркор билан суҳбатни тингланг:

Афғонистонлик тадбиркор: ўзбек божхоначилари чегарада соатлаб куттирмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:59 0:00
Бевосита линк

* * * * * * * * * * * * * * * * *
“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG