Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:38

Киночилар Berlinaleда инвесторларни Ўзбекистонга жалб этишга ҳаракат қилди (ВИДЕО)


14 февралда халқаро Berlinale-69 кинофестивали якунига етади. 69 йилдан буён Берлинда ўтказилиб келаётган бу анъанавий санъат байрами кино оламидаги энг муҳим ҳодисалардан биридир. Berlinaleга ҳар йили бутун дунёдан ўн минглаб одам келади.

Berlinale муҳим туризм ва савдо ҳодисаси ҳамдир.

2019 йилги Berlinale Ўзбекистон учун аҳамиятли бўлди. Ўзбек киноси павильони илк бор фестивалнинг бошқа юзлаб стендлари орасидан жой олди.

Ташкилотчиларнинг айтишича, павильоннинг асосий вазифаси чет давлатлардаги ҳамкасблари билан танишишга, улар билан мулоқот қилишга ўзбек кино ижодкорлари учун имкон яратишдир.

Uzbekistan Film Commission
Uzbekistan Film Commission

​Ўзбек киноси павильони тўғрисидаги promo материалларда уни ташкил этишдан яна бир мақсад Ўзбекистонни кино яратувчилари ракурсидан туриб тақдим этиш - инфратузилма, архитектура, тарихий обидалар, меҳмонхоналар, турли ландшафт ва табиат манзаралари тақдимотини ўтказиб, чет эллик киночиларни Ўзбекистонда фильм суратга олишга қизиқтириш, киноинвесторларни жалб этиш эканлиги қайд этилган.

Павильонда Ўзбекистонда энг сўнгги кино техникаси мавжудлиги, уни бемалол ижарага олиш мумкинлиги ҳақида ҳам халқаро киноижодкорлар учун қизиқ ва фойдали маълумотлар берилди.

Ўзбек делегациясининг Берлиндаги иштироки Миллий кинокомиссия, Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси ҳамкорлиги маҳсули эканлиги айтилди.

Озодлик суҳбатлашган франциялик киноижодкор Ксения Мейнгот Ўзбек павильонининг очилиши фестивалда қизиқ янгилик бўлганини айтади.

Ксения Мейнгот Ўзбек павильонининг очилиши фестивалда қизиқ янгилик бўлганини айтади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:00 0:00

Шуни айтиш керакки, Ўзбекистон Berlinale-69 да Ўзбек киноси павильонини ташкил этдию лекин фестиваль дастурида биронта ҳам ўзбек фильми борлигини кўрмадик.

Ўзбек кино оламида анчагина баҳсларга сабаб бўлган ва "энг қиммат ўзбек фильми", деб баҳоланган "Scorpion" фильми павильон доирасидагина тақдим этилди.

Аммо, 2004 йилда ўзбекистонлик режиссёр Саодат Исмоилова ўзининг Berlinale​да “Чилла” номли фильмини да тақдим этган.

Яна бир эътиборли факт: Буюк ипак йўли, Темурийлар тарихи билан ёшлигидан қизиққан таниқли япониялик режиссёр Киёси Куросава Ўзбекистонда суратга олган Tabi No Owari Sekai No Hajimari ("Дунёнинг четида") фильми билан Берлиналеда иштирок этди. Фильм продюсери Эйко Мизуно эса, Berlinale Talent программаси совринини олди.

1951 йили - Совуқ уруш бошланаётган даврда таъсис этилган Berlinale фестивали ҳануз муҳим сиёсий ва ижтимоий долзарб масалаларни кино тили билан ёритувчи тадбир сифатида машҳур.

Ҳар йили ўн бир кун давомида кино юлдузлари Берлинда бўлади, янги юлдузлар кашф этилади.

Фестивалда 400 га яқин картина томошабинларга тақдим этилади. Бу фильмларда дунёнинг турли минтақаларида яшаётган одамлар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади.

XS
SM
MD
LG