Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 01:16

Алишер Усмонов Намангандаги "Обод қишлоқ" дастури учун 50 млн. доллар бермоқчи


Келиб чиқиши ўзбек бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов Намангандаги "Обод қишлоқ" дастури учун 50 млн доллар ажратади

Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи давомида гапирган.

1 март куни вилоят фаоллари билан йиғилиш давомида президент Наманганда Алишер Усмонов номидаги "Youth Business Center" номли бизнес марказ қурилиши, Ўрта Осиёда муқобили бўлмайдиган бу бизнес марказида хорижлик мутахассислар ёшларга тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиши йўлга қўйилишини айтганди.

"У (Алишер Усмонов - таҳр) бу ерда замонавий бизнес марказ ва бизнес мактаб очади. Дунёга машҳур тадбиркор ўзига ўхшаш ёшларни тарбиялашда ёрдам беради. Бу иш учун хорижлик мутахассислар жалб этилади", деган президент.

Бундан ташқари, Мирзиёев россиялик миллиардер томонидан Наманган вилоятига "Обод қишлоқ" дастури амалга оширилиши учун 50 миллион доллар миқдорида беғараз ёрдам ажратилиши ҳақида маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг 29 августида асли келиб чиқишига кўра наманганлик бўлган миллиардер Алишер Усмоновни "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан мукофотлаш ҳақида фармонини имзолаган эди.

XS
SM
MD
LG