Линклар

Шошилинч хабар
25 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:55

Калифорнияда инсониятга номаълум бўлган ойбалиқ ўлиги топилди


NORTH MACEDONIA -- Fishermen fish on the dock at Dojran lake in Dojran, North Macedonia March 2, 2019
NORTH MACEDONIA -- Fishermen fish on the dock at Dojran lake in Dojran, North Macedonia March 2, 2019

2014 йилда олимлар ойбалиқнинг янги турини аниқлаган эди. Сўнгги марта янги ойбалиқ тури бундан 130 йил олдин топилган.

Лотинча номланиши Mola tecta бўлган балиққа “Лақиллатувчи балиқ” номи берилди. Сабаби бу улкан балиқ ҳақида яқинга қадар ҳеч ким билмаган.

Шу кунларда эса мазкур балиқ тури Жанубий Калифорнияда ўзи ҳақида яна бир бор эслатди. Одатда Австралия ва Янги Зеландия сувларида яшайдиган ушбу балиқ турининг бир вакили Калифорния соҳилида ўлик ҳолда топилди.

Балиқ қай йўсинда Шимолий Америка соҳилига етиб боргани жумбоқ бўлиб қолмоқда.

Mola tecta турини 2017 йилда таърифлаб берган австралиялик олима Марианна Найгард CNN телеканлига берган интервьюсида:

- Шунинг учунам балиқ Каифорнияга келиб қолгани жуда қизиқ, - деди.

- Балиқни экваторни кесиб ўтишга нима мажбур қилгани жуда қизиқ, - дея қўшимча қилди олима.

Калифорнияда Mola tecta балиғини учратишни ақл бовар қилмагани учун уни топиб олганлар бошида бу ҳақда ўйлаб ҳам кўрмаган. Аммо балиқ сурати Интернетда тарқала бошлаганидан сўнг, унинг қайси балиқ тури эканлиги аниқланган.

- Балиқни дарров таниб олишмагани сабаби уни бошқача эканлигини бошида англаб етишмаган. Ойбалиқлар оиласида турлар ҳақида кўп йиллардан бери тушунмовчиликлар кузатилиб келинади. Бу балиқ ҳамманинг кўзидан ва эътиборидан нарида юришга муваффақ бўлган, - деди Найгард.

XS
SM
MD
LG