Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:41

Ёқутистондаги ўзбек муҳожирлари хавф туғилганда қаерга мурожаат қилиши мумкинлиги айтилди


Ёқутистонда муҳожирларга қарши митинг.
Ёқутистонда муҳожирларга қарши митинг.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Россия таркибидаги Саха-Ёқутистон Республикасида марказий осиёлик муҳожирларга нисбатан норозилик кайфияти пайдо бўлгани ортидан фавқулодда махсус ишчи гуруҳи ташкил этди.

Вазирликнинг 20 март куни билдиришича, Ёқутистонда бугунги кунда 11 250 нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири бор. Вазирлик Ёқутистондаги ўзбек диаспораси вакили Тошпўлат Ёдгоров билан алоқа ўрнатган.

Вазият Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қошидаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги вакили Саиднўмон Мансуров томонидан ҳам назорат остига олинган.

Ёқутистонда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари кўмак олиш ва ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши учун Меҳнат вазирлигининг Россиядаги +7 (903) 507-76-67 ва Тошкентдаги +998 (71) 200−06−00 рақамларига қўнғироқ қилишлари мумкин.

17 март куни Ёқутистонда 23 ёшдаги Қирғизистон фуқароси 36 ёшли аёлни олиб қочиб, зўрлаганликда айбланиб қўлга олиниши ортидан республикада муҳожирларга қарши ҳужумлар кўпайди.

19 март куни марказий осиёлик муҳожирлар зўравонликлардан қўрқиб ишга чиқмадилар, муҳожирлар ҳайдайдиган автобус линиялари фаолияти тўхтаб қолди.

17 март куни Ёқутистон пойтахти Якутскда мигрантларга қарши 200-300 кишилик стихияли митинг бўлиб ўтди. Йиғилганлар миграция қонунчилигини кучайтириш ва жиноятчиларни қаттиқ жазолашни талаб қилди.

18 март куни эса шаҳар стадионига 5 мингга яқин одам тўпланди. Ўша куни қирғизистонлик делегация вазиятни муҳокама қилиш учун маҳаллий расмийлар билан учрашгани хабар қилинди.

XS
SM
MD
LG