Линклар

Шошилинч хабар
25 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:45

Мирзиёев Сурхондарё ҳокимини нега лавозимидан олганини изоҳлади


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни ҳукумат селектор мажлисида Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Пўлатовни нега лавозимидан олганини изоҳлади.

"Сурхондарё вилояти ҳокимини нега ишдан олиб ташладим? Вилоятда тартиб йўқ, интизом йўқ, шармандалик. Қонун ҳамма учун бир, ҳокимга ҳам, милицияга ҳам, хизмат бошлиғи учун ҳам. Қонун бор, жазо муқаррар», дея президент Мирзиёев.

Мирзиёев шунингдек, Сурхондарё вилоятида 2 миллиард сўм миқдорида ер ва мол-мулк солиғи тўланмаганини қайд этиб ўтган.

2018 йилнинг ёзидан буён Сурхондарё вилоятига раҳбарлик қилиб келган Баҳодир Пўлатов 1 апрель куни бош вазир раҳбарлигида ўтказилган йиғилишдан кейин лавозимдан озод этилган эди.

Ўшанда Сурхондарё ҳокими Термиздаги халқаро бахшичилик санъати фестивалини кўнгилдагидай ўтказмагани унинг ишдан олиниши сабабларидан бири сифатида айтилганди.

XS
SM
MD
LG