Линклар

Шошилинч хабар
25 декабр 2024, Тошкент вақти: 05:55

Термизда юз берган портлашда 2 киши ҳалок бўлди (ВИДЕО)


Сурхондарё вилояти маркази Термиз шаҳридаги кўпқаватли уйлардан бирида юз берган портлашда икки киши ҳалок бўлди.

Ҳодиса ҳақида Озодликка маълум қилган вилоят Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимининг айтишича, портлаш содир бўлган янги бинога аҳоли яқинда кўчиб ўтган.

Портлаш содир бўлган иморат Термиз марказидаги собиқ вилоят туғуруқхонаси яқинида жойлашган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматидан қуйидаги хабар етиб келди:

"Термиз шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ навбатчилик қисмининг хабар беришича, "2019 йил 08 апрель куни соат тахминан 11-30 ларда Термиз шаҳри, “Дўстлик” маҳалласи, А.Навоий кўчаси, 10-уй ертўласида фуқаро И.Б.га тегишли бўлган “Fasad Diyor” МЧЖга қарашли бўлган ертўлага И.Б.нинг амакиси И.Р. ва фуқаро Р.А. билан биргаликда омборхонада сақланаётган ҳожатхона қоғози ва бошқа товарларни кўздан кечириш мақсадида ертўлага тушганлар. Ертўла қоронғу бўлганлиги сабабли электр чироғини ёққан вақтда ертўлада тўпланган ис гази ва электр энергиясининг ўзаро кимёвий реакцияси натижасида портлаш ҳолати келиб чиққан."

Бош прокуратура натижада, ходиса жойида бўлган икки фуқаро ҳалок бўлганини тасдиқлади.

"Ушбу ҳолат юзасидан ҳозирда вилоят прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда",- дея қўшимча қилди Бош прокуратура​ матбуот хизмати.

Озодликка етиб келган видеода портлашдан кейин ваҳимага тушган одамлар ва кўпқаватли бинодан бурcиқиб тутун чиқаётгани акс этган.

Термиздаги портлашда камида икки киши ўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:27 0:00

Портлаш юз берганидан кўп ўтмай йўл ҳаракат хавфсизлиги ходимлари бино атрофини ўраб олган.

Ички ишлар ходимининг Озодликка айтишича, воқеадан бир неча соат ўтиб Қарши шаҳридан сапёрлар етиб келган.

XS
SM
MD
LG