Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 04:13

ЕХҲТ Ўзбекистон ҳукуматини онлайн нашрларни блоклаш амалиётидан воз кечишга чақирди


ЕХҲТ логотипи.
ЕХҲТ логотипи.

ЕХҲТнинг матбуот эркинлиги бўйича вакили Арлем Дезир Ўзбекистон ҳукуматини одамларнинг ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида онлайн нашрларни блоклаш амалиётидан воз кечишга чақирди.

ЕХҲТ расмий сайтида эълон қилинган баёнотда айтилишича, Ўзбекистонда Fergana.Agency, Ozodlik, Eurasianet.org, AsiaTerra ва Uzmetronom каби қатор сайтларга киришда муаммолар мавжуд.

“Мен ҳукуматга онлайн ОАВларга тўсиқларсиз киришни кафолотловчи ислоҳотларни ўтказиш илтимоси билан мурожаат қилдим. Такрор айтаманки, ҳар қандай блоклаш чоралари халқаро меъёрлар асосида ва фавқулодда ҳолатлардагина қўлланилганида ўзини оқлайди”, деб билдирган Арлем Дезир.

ЕХҲТ вакилининг билдиришича, Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йилда қабул қилинган “Интернетда экстремистик, пропагандистик ва нафрат қўзғатувчи контентни жойлаштирган” сайтларни блоклашга рухсат берувчи қарор ҳам ҳукуматга ёқмайдиган хабарларни тарқатаётган онлайн нашрларни тўсиб қўйишга омил яратмоқда.

Арлем Дезирга кўра, ҳукумат мазкур қарор асосида блоклаш мумкин бўлган тақиқланган нашрларнинг рўйхатини ва аниқ меъёрларини шу кунгача ишлаб чиқмаган.

XS
SM
MD
LG