Линклар

Шошилинч хабар
30 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:29

Ўзбекистонга уч ойда 1 ярим миллионга яқин сайёҳ келган


Ўзбекистон Хусусий туризм ташкилотлари уюшмаси маълумотига кўра, 2019 йилнинг биринчи чорагида мамлакатга 1,4 миллионга яқин сайёҳ келган.

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб икки бараварга кўпдир.

Ташкилот раиси Гулчеҳра Исроилованинг таъкидича, 2017 йилда Ўзбекистонга келган хорижий фуқаролар сони 2,7 миллион кишини ташкил этган, 2018 йилда уларнинг умумий сони 5,3 миллион кишидан ошган.

"Келаётган сайёҳларнинг энг кўпи АҚШдан. Бу давлатдан Ўзбекистонга келган фуқароларнинг сони 8 баравар ошди. Бундан ташқари, Жануби-Шарқий Осиёдаги аҳолининг қизиқишини кузатиш қувонарли. Индонезия ва малайзиялик сайёҳлар Ўзбекистонни зиёрат туризмига умид берувчи мамлакат деб ҳисоблайди", - деб таъкидлади Исроилова.

Икки йил аввал Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев туризм пахтачиликдан кўра сердаромад соҳа эканини айтиб, хориждаги ўзбек дипломатларига кунига иккитадан турист жўнатишни тайинлаган эди.

"Манга ҳар куни иккита турист юборсангиз¸ шу ҳам инвестиция”¸ деганди 2017 йил 22 декабрь куни парламент ва халққа қилган йиллик мурожаатида Мирзиëев.

Ўзбекистон сайёҳлар оқимини ошириш учун ўтган йили юздан зиёд давлат ватандошларига визани бекор қилган эди.

XS
SM
MD
LG