Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 09:54

Тўрткўллик ер берилмагани учун ҳокимлик биносида ўз томирини кесди


 Умар Файзуллаевнинг айтишича, томирини тўрт марта кесган
Умар Файзуллаевнинг айтишича, томирини тўрт марта кесган

19 апрель куни Тўрткўл туман ҳокимлиги биносида уч боланинг отаси, 45 яшар Умар Файзуллаев ўз жонига қасд қилиб, тирик қолди.

Воқеа гувоҳларига кўра, Файзуллаев қўлининг томирини тўрт марта кесгач, ўша ердаги одамлар уни тўхтатиб қолган.

Тўрткўл туман ҳокимлиги мулозими 19 апрель кунги ушбу воқеа бўйича саволларимизни жавобсиз қолдирди. Телефон гўшагини кўтарган ҳокимлик мулозими ўз жонига қасд қилиш воқеасини эшитиши билан гўшакни қўйиб қўйди.

Умар Файзуллаевнинг Озодлик билан суҳбатда айтишича, у тадбиркорлик учун сўраётган ерини беришмаётганига норозилик сифатида ўзини ўлдирмоқчи бўлган.

Воқеа ўтган жума, эрталаб соат 10:30ларда содир бўлган. Бу ҳақда Озодликка хабар қилган тўрткўлликка кўра, у воқеага шахсан гувоҳ бўлган.

“Тўрткўл туман ҳокимлигида, ҳокимнинг қабулида бир йигит ўзини сўйиб ташлади. Ҳозир Тўрткўл туман марказий касалхонасида ётибди”, деди исмини очиқламаётганимиз тўрткўллик манба.

Умар Файзуллаев
Умар Файзуллаев

Озодлик суриштирувлари натижасида ўз жонига қасд қилиб, тирик қолган шахс – Тўрткўл шаҳри Дўстлик маҳалласида яшовчи 45 яшар Умар Файзуллаев эканини аниқлади.

Умар Файзуллаев Озодлик билан суҳбатда норозилик сифатида ўзини ўлдирмоқчи бўлганини айтди:

- Чўнтагимда лезвие бор эди. Жонимдан тўйиб кетдим. Ўзимни кесиб юбордим.Ўзимни шу ерда ўлдираман, деб боргандим. Менинг дардимга эътибор қаратсинлар, деган маънода қилдим. Мени эшитсинлар дедим. Ҳоким ҳам эшитмади. Қурилиш бўлимлари ҳам эшитмади. Бошқалар ҳам эшитмади. Ўзимни ўлдирмоқчи бўлиб бордим. Ўлсам, болаларимнинг дардини эшитар деб ўйладим. Қўлимнинг томирини 4 марта кесдим. Кейин ушлаб қолишди. Тўрт марта кесгандан кейин ўша ерда одамлар ушлаб қолди. Кейин скорий чақиришди.

Умар Файзуллаевнинг айтишича, 2007 йилда туман ҳокимлиги қарори билан шаҳарнинг Дўстлик туманидан 6 сотих ерни олган ва унинг бир қисмига турар-жой қурган, қолганига тадбиркорлик қилиш учун бино қуришни режалаган.

“Бироқ кейинчалик ер тўғрисидаги ҳоким қарорини сохта деб топишди. Югур-югур қилиб, зўрға, яшаб ўтирган жойимизга қайтадан қарор чиқариб олдик. Атиги 100 квадрат/метр ерга чиқди ҳоким қарори. Мен тадбиркорлик қилмоқчиман. Устахона, мева- сабзавот сотадиган ларёк ва тикувчилик цехи қурмоқчиман. Ҳозир уйимнинг олдига дўкон қуришни бошлашаяпти. Ўша куни ҳокимиятга стресс ҳолатида келдим. Ҳокимга бир ҳафта аввал келиб учрашганимда, у “майли, ҳал қилиб берамиз” деди. Оғзаки айтди.

Умар Файзуллаев курашаётган ер майдони
Умар Файзуллаев курашаётган ер майдони

Олдинги жума куни эди. Лекин кейин келиб, барибир шу ерга дўкон қурамиз дейишди. Ҳокимлик қабулида дардимни айтиб, ўзимни кесдим. Ҳамма жой бардак. Ўзлари қарор чиқариб, кейин яна фальшивий дейди. Қайтадан яна пул олишади”, дея нолиди Умар Файзуллаев.

Тўрткўл туман ҳокимлиги мулозими 19 апрель кунги ушбу воқеа бўйича саволларимизни жавобсиз қолдирди. Телефон гўшагини кўтарган ҳокимлик мулозими ўз жонига қасд қилиш воқеасини эшитиши билан гўшакни қўйиб қўйди.

Умар Файзуллаевнинг айтишича, туман прокурори, туман ИИБ бошлиғи келиб, воқеа бўйича у билан суҳбатлашган.

Икки йил аввал Умар Файзуллаевнинг ҳамюрти Аҳмад Ниёзимбетов уйини бузишга келган ҳокимлик вакилларига норозилик сифатида ўзига ўт қўйиб, томдан сакраган ва тирик қолган эди.

Тўрткўллик ўқитувчи ўзини ëқиб юборишга уринди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:31 0:00

Ўзбекистонда норозилик боис ўзини ўлдириш ёки ўз жонига қасд қилишга уриниш ҳолатлари аввал ҳам кузатилган.

Жумладан, МИБ газини узган қибрайлик 29 яшар Нозима Эргашева 14 декабрь куни эрталаб ҳокими қабулида норозилик сифатида ўзига ўт қўйганди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил ноябрдаги ҳукумат мажлисида мамлакатда суиқасд ҳолатлари "соат сайин" ортаётганини айтганди.

Жорий йилдан президент фармони билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги лавозимлари рўйхатига “Ўзбекистон Республикаси Бош психиатри” ва “Ўзбекистон Республикаси Бош суицидологи” лавозимлари киритилди.

XS
SM
MD
LG