Линклар

Шошилинч хабар
16 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:44

Назарбоев Қосимжўмарт Тўқаев номзодини президентликка тавсия қилди


Муваққат президент Қосимжўмарт Тўқаев "Нур Отан" қурултойида элбоши Назарбоевнинг ўнг томонида ўтирди.
Муваққат президент Қосимжўмарт Тўқаев "Нур Отан" қурултойида элбоши Назарбоевнинг ўнг томонида ўтирди.

Қозоғистондаги ҳукмрон “Нур Отан” партияси муваққат президент Қосимжўмарт Тўқаевнинг номзодини президентликка кўрсатди.

Назарбоев президентликка халафи Қосимжўмарт Тўқаев номзодини кўрсатди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:24 0:00

Партиянинг 23 апрель куни ўтган қурултойида Тўқаев номзодини собиқ президент Нурсултон Назарбоев таклиф қилди.

-“Нур Отан” партияси раиси сифатида мен қурултойга Қосимжўмарт Тўқаевни президентлик лавозимига номзод қилиб кўрсатиш масаласини кўриб чиқишни таклиф этаман. Барчадан бу номзодни қўллаб -қувватлашни илтимос қиламан, - деди Назарбоев.

Сўзида давом этган собиқ президент катта масъулиятни ҳис қилган ҳолда бу таклифни киритганини айтди.

19 мартда мамлакатни қарийб 30 йил бошқарган президент Нурсултон Назарбоев истеъфо бергани ортидан 20 март куни Қозоғистон муваққат президенти сифатида қасамёдга келтирилган Қосимжўмарт Тўқаев апрель ойининг бошларида мамлакатда 9 июнда навбатдан ташқари президент сайлови ўтказилишини эълон қилган эди.

Телевидение орқали чиқиш қилган Тўқаев "эркин ва адолатли сайлов"ни ўтказишга ваъда берди, бироқ унда ўзи иштирок этиши ёки иштирок этмаслиги ҳақида лом-мим демаганди.

79 яшар Назарбоев президентликдан истеъфо берганига қарамай, Қозоғистон Хавфсизлик Кенгаши ва иқтидордаги "Нур-Отан" партияси раиси бўлиб қолмоқда.

Таҳлилчилар авторитар бошқарувчи сифатида тилга олинадиган Назарбоев демократик жараённи манипуляция қилиш орқали ҳокимиятдаги умрини узайтиришга муваффақ бўлди, деб ҳисоблайдилар.

Назарбоев бошқарувининг сўнгги ойларида Қозоғистонда норозилик намойишлари мамлакат ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб бораётганини кузатиш мумкин бўлди.

Масалан, 4 февраль куни Остона (ҳозирги Нурсултон)да ота-она қаровисиз қолган 3 ойликдан 13 ёшгача бўлган беш нафар қизалоқнинг уйда чиққан ёнғинда ҳалок бўлганлари ҳам халқни намойишларга ундади.

Намойишчилар ҳукумат оддий одамларнинг талаб ва эҳтиёжларини эътиборсиз қолдираётгани ортидан мана шундай фожиа юзага келганини айтиб чиққанлар.

Қозоғистон президентлигига номзодларни кўрсатиш жараёни 10 апрелда бошланиб, 28 апрель куни якунланади. Номзодларни расман рўйхатга олиш эса 11 май куни ниҳоясига етади.

XS
SM
MD
LG