Линклар

Шошилинч хабар
25 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:22

Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига янги ҳоким тайинлади


Тўра Боболов Халқ депутатлари сессиясида
Тўра Боболов Халқ депутатлари сессиясида

1 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёева Сурхондарё вилояти Халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоятга янги ҳоким этиб Тўра Боболовни тайинлади.

Сурхондарë вилояти ҳокими вазифасини бажариб келган Баҳодир Пўлатов 1 апрель куни лавозимидан бўшатилган эди.

“Болалар” эстрада гуруҳи асосчиларидан бўлган Баҳодир Пўлатов 2018 йил июль ойида Сурхондарë вилоятига ҳоким этиб тайинлангунга қадар¸ Қашқадарë ва Тошкент вилоятлари прокурори лавозимида ишлаган.

Маҳаллий матбуот хабарларига кўра¸ 1 апрель кунги мажлисда Пўлатов вилоятда ўтказилиши кутилаëтган Халқаро бахшичилик санъати фестивалига тайёргарлик ишлари кўнгилдагидек олиб борилмагани учун Бош вазир томонидан танқид қилинган.

Баҳодир Пўлатов
Баҳодир Пўлатов

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни ҳукумат селектор мажлисида Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Пўлатовни нега лавозимидан олганини изоҳлаган эди.

"Сурхондарё вилояти ҳокимини нега ишдан олиб ташладим? Вилоятда тартиб йўқ, интизом йўқ, шармандалик. Қонун ҳамма учун бир, ҳокимга ҳам, милицияга ҳам, хизмат бошлиғи учун ҳам. Қонун бор, жазо муқаррар", деганди президент Мирзиёев.

Мирзиёев шунингдек, Сурхондарё вилоятида 2 миллиард сўм миқдорида ер ва мол-мулк солиғи тўланмаганини қайд этиб ўтганди.

48 яшар Тўра Боболов ҳозирга қадар Сурхондарё вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

У меҳнат фаолиятини вилоят давлат мулки бошқармасида ҳисобчиликдан бошлаган.

Кейинчалик Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси, вилоят ҳокимлигида ҳудудларни комплекс ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Халқ депутатларининг навбатдан ташқари сессиясида Тўра Боболов Сурхондарёнинг иқтисодий-ижтимоий шароитини яхши билиши, вилоят халқи, туман ҳокимлари ва секторлар раҳбарлари ҳамжиҳат бўлиб, белгиланган вазифаларни тўла бажаришига ишонч билдирилди, дея хабар берди Озодлик мобил мухбири.

XS
SM
MD
LG