Линклар

Шошилинч хабар
26 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:31

Озод Таъсир: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам руҳий бемор калтаклангани юзасидан текширув бошлади


Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкентдаги касалхонада руҳий бемор калтаклангани юзасидан хизмат текширувини бошлаган.

30 апрел куни Озодлик руҳий хаста беморни санитар врач ерга босиб бўғаётгани акс этган видеони эълон қилган эди.

Видеода тиббий форма кийган санитар врач касалхона йўлагида беморни ерга йиқитади ва устига миниб икки қўли билан бўйнидан ушлайди.

Руҳий касалхона санитар врачи беморни ётқизиб бўғди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:28 0:00

Беморнинг рафиқаси Озодликка касалхонадаги шифокорлар рухий хаста эрига шафқатсиз муносабатда бўлаётганликларини маълум қилганди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, 1994 йилда туғилган фуқаро И. А. Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонасига жорий йилнинг 16 апрель куни соғлиғи юзасидан махсус психиатрия тез ёрдами машинаси орқали олиб келинган ва ўша куни шифохонага жойлаштирилган.

"Беморнинг руҳий ҳолатидаги ўзгаришлар туфайли унга атрофдагилар душмандек кўринган, шу сабабли у атрофдагилардан шубҳаланган ва безовта бўлган. Руҳий ҳолатига кўра, беморга тегишли муолажалар қилиниши бошланган, шу қаторда тинчлантирувчи психотроп дори воситалари қўлланилган. Қайд этиш лозимки, айрим дори воситалари организмни бўшаштиради, тинчлантиради ва уйқучанлик чақиради.

Жорий йил 22 апрелда рўй берган видеотасвирдаги жараён юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳуқуқ-тартибот органлари билан биргаликда тезкор равишда хизмат текширувини бошлади", - дейилади расмий ахборотда.

Вазирлик шунингдек, шифохонада қонунийлик ва тартибни сақлаш мақсадида кузатув камералари ўрнатилган бўлиб, улар орқали туну-кун видеоёзув олиб борилиши, агарда ходимлар томонидан беморларга нисбатан асоссиз куч ишлатиш, нафсониятга тегиш, қўпол муносабатда бўлиш ҳолатлари аниқланса, табиийки, тегишли қонуний чоралар кўрилишини билдирган.

Бундан олдин Тошкент шаҳар Миробод тумани прокуратураси ҳам шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонасида даволанаётган беморни шифокор ургани юзасидан 1 май куни қўшимча текширув бошлаганини маълум қилган эди.

XS
SM
MD
LG