Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:59

Гонконг клиникалари хитойлик оилаларга ноқонуний тарзда ҳомила жинсини аниқлашга кўмаклашмоқда


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

Хитой ижтимоий тармоқларида ўртакашлар мамлакатда ҳомила жинсини текширишга қўйилган чекловни четлаб ўтишни истаган ҳомиладор аёллар қонини Гонконгга синовлар учун етказиб беришни таклиф қилмоқда.

Хитойда фарзандлар сонига қўйилган чекловлар ҳамда аҳолининг ўғил фарзандли бўлиш истаги кенг кўламли ноқонуний жинсга таянган абортларни келтириб чиқарган.

Хитой ҳукумати 2015 йилда оилаларнинг ҳомила жинсига қараб аборт қилишига кўмаклашаётганлар фаолиятини тўхтатишни ваъда қилган эди.

Лекин ўнлаб қонни контрабанда қилувчи агентлар Хитойнинг Twitterга ўхшаш Weibo платформасида ва бошқа веб-сайтларда ўз хизматларини очиқ-ойдин реклама қилмоқда.

Хитойда ҳомила жинсини тиббий сабаб бўлмаса текшириб кўриш ман этилган. Мамлакатда ҳомила жинсига таяниб қилинган абортлар натижасида эркаклар сони аёллар сонидан 31,6 миллионга кўп бўлишига олиб келган. Ўтган йилда Хитойда туғилган ҳар 100 қиз фарзандга 115 ўғил фарзанд тўғри келди.

2016 йилда Хитойда фақат бир фарзандга эга бўлишга рухсат берувчи чеклов бекор қилиниб, икки фарзандга эга бўлишга рухсат берилди. Бироқ кўплаб оилалар иккинчи фарзандлари ўғил бўлишини истар экан, ҳомила жинсини аниқлаш учун ўтказиладиган синовлар давом этмоқда.

Гонконгда эса ҳомила жинси текшируви қонуний бўлиб, баъзи клиникалар ноқонуний олиб келинган қон намуналарини ҳам текшириб бермоқда.

AFP мухбири тақрибан 580 долларга қон намуналарини Гонконгга юбориш мумкинлигини аниқлади. У ердаги клиникалар қон етиб борганидан кейин натижа бир кунда маълум бўлишини айтишмоқда.

Тест давомида ҳомиладор аёл қонида ҳомила ДНКсининг кичик бўлакларини топиб, уларда Y хромосома бор ёки йўқлигини аниқлаш мумкин. Бундай тестлар давомида Даун синдроми каби хромосома касалликларини ҳам аниқлаш мумкин.

Хитойнинг асосий ҳудудида яшовчиларнинг айримлари эса қонуний йўл тутиб, тўғридан-тўғри Гонконгга учиб бориб ҳомила жинсини текширишмоқда.

Гонконгда шифокор маслаҳатисиз ҳомиладор аёл қонини текшириш ман этилган, аммо клиникалар лицензиясидан айрилиш хавфига қарамасдан, бу қонунга амал қилмаяпти.

Хитойдан қон намуналарини рухсатсиз олиб чиқиш ҳам ман этилади. Аммо Гонконгда фақат юқумли касаллик ҳақида хавотир бўлсагина қон олиб кириш ман этилади.

XS
SM
MD
LG