Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги консуллиги маълумотига кўра, шу йилнинг январ-апрел ойларида 3,5 мингга яқин америкалик электрон виза олиб, Ўзбекистонга борган. Бу ўтган йилгига нисбатан 145 фоиз. Бироқ виза ололмаётганлар ҳам йўқ эмас. Улардан бири асли ўзбекистонлик Исоқжон Зокиров.